Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Испания кубоги. «Реал Мадрид» «Жирона»ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Испания Кубоги чорак финал илк баҳсидан ўрин олган "Реал» Мадрид" ва "Жирона" учрашуви бўлиб ўтди. "Сантьяго Бернабеу" ўйингоҳида бўлиб ўтган ўйин мезбонларнинг иродали ғалабаси билан тугади.

Ўйиннинг 7-дақиқасидаёқ меҳмонлар илк хавфли ҳужумларини гол билан якунлашди. Энтони Лосано чап қанотдан узатиб берилган тўпни яқин масофадан мадридиклар дарвозасига жойлаб қўйди.

Бунга майдон эагалари биринчи бўлимдаёқ иккита тўп билан жавоб қайтаришди. 18-дақиқада ўнг қанотдан ташкил қилинган ҳужумни Лукас Васкес муваффақиятли якунлади. Биринчи бўлим якунланиши арафасида Винисиус Жуниор рақиб жарима майдонида қўполлик билан тўхтатилди, пенальтини Серхио Рамос аниқ бажарди.

66-дақиқада Маркос Льоренте ўз жарима майдонида қўли билан ўйнади, натижада белгиланган пенальтини Алекс Гранель аниқ бажариб мувозанатни тиклади. Шундан кейин қаймоқранглилар яна ҳужумга зўр беришди.

77-дақиқада Рамос Марсело томонидан узатиб берилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб яна жамоасини олдинга олиб чиққан бўлса, орадан кўп ўтмай Винисиуснинг узатмасидан сўнг Карим Бензема бўш қолган дарвозани ишғол қилиб жамоасининг тўртинчи голини урди.

Шу тариқа, "Реал" 31 январда бўлиб ўтадиган жавоб ўйини олдидан ўзи учун қулай ҳисобни қайд этиб олди.

Испания Кубоги

Чорак финал, илк ўйин

Реал Мадрид – Жирона 4:2 (2:1, 2:1)

Голлар: 0:1 – 7 Лосано, 1:1 – 18 Васкес, 2:1 – 42, пенальти Рамос, 2:2 – 66, пенальти Гранель, 3:2 – 77 Рамос, 4:2 – 80 Бензема.

Реал Мадрид – Куртуа, Рамос, Марсело, Одриосола, Начо, Модрич (Кроос, 63), Каземиро (Льоренте, 59), Васкес, Себальос (Иско, 70), Винисиус Жуниор, Бензема.

Жирона – Ирайсос, Хуанпе, Муньеса, Рауль Гарсия, Алькала (Эспиноса, 46), Гарсия (Пайк Сын Хо, 59), Дуглас Луис, Гранель, Рамальо, Лосано (Порту, 78), Думбия.

Огоҳлантиришлар: Алькала (36), Начо (45), Рамос (62), Льоренте (66).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 07:21, 25.01.2019.
Ўқилди: 5875 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.