Кириш Регистрация

Гвардиола: «Бир мавсумда 4та соврин? Бу шунчаки хаёл»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англия кубогининг 1/16 финал босқичи доирасида бўлиб ўтадиган «Бёрнли»га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Жамоа ушбу мавсумда 4та совринни қўлга киритишга ҳаракат қиладими? Биз эртага ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Ҳозирча фақатгина шуни айтишим мумкин. Қолгани эса шунчаки — хаёл.

Англия кубоги "Бёрнли"нинг асосий вазифаси эмас, деган гап-сўзларни эшитяпман. Демак, 11 футболчи майдонга тушадию, ғалаба қозонмаслик учун ўйнайдими? Мен бунга ишонмайман. Улар ўйнашга ҳаракат қилишади. Жамоа ўтган мавсумда 7-ўринни банд этди. Бу улар жуда ажойиб натижа эди.

Майдонга кучли таркибни тушираман. АПЛ жамоасига қарши кечадиган Англия кубоги баҳсида энг кучли таркиб билан ўйнашимиз керак. Ғалаба қозонишимизга ишонаман», – деди Гвардиола.

Фактлар:
— «Манчестер Сити» ушбу ҳафтада Англия лига кубоги финал йўлланмасини қўлга киритди.
— Гвардиола жамоаси февраль ойида ЕЧЛнинг нимчорак финал босқичи доирасида «Шальке-04»га қарши баҳс олиб боради.
— «Сити» АПЛда «Ливерпуль»дан 4 очко ортда қолган ҳолда, 2-ўринда бормоқда.

Манба: bombardir.ru
Киритилди: 08:02, 26.01.2019.
Ўқилди: 3017 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" "ПСЖ"га шарт қўйди: Бу футболчи керак бўлса, Витиньяни бизга берасиз! [6601]

АПЛда яна чемпионлик пойгасига интрига қайтди (Турнир жадвали) [5404]

Испания кубоги. «Атлетико» — «Барселона» — 4:0 (видеошарҳ) [3617]

«Атлетико»дан тарихий зарба: «Барселона» 5,5 йилдан бери бундай ҳолатга тушмаган эди! [2722]

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [2365]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [2334]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [2322]

Анчелоттининг тақдири аллақачон ҳал бўлган [2227]

Испания терма жамоаси ҳимоячиси: "Ан-Наср"даги илк мавсумимдаёқ Саудия мен учун эмаслигини тушундим" [2160]

«Барселона» собиқ спорт директори: «Бу «Реал» мухлисларининг сўнгги икки мавсумдаги энг қувончли лаҳзаси бўлди» [2070]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.