Кириш Регистрация

Неймарнинг отаси: "Ўғлим ўзини фоллардан асрайди. Номаъқул экспертлардан чарчадим"

Баҳо:
+ | -

"ПСЖ" ҳужумчиси Неймарнинг отаси ўз ўғлига қўпол ўйнайдиганлар ва уни симуляцияда айблайдиган матбуот ҳақида фикр билдирди.

"ЖЧ-2014. Бемаъни бағритошлик. Биз дуо қилдик ва ўғлимнинг омди келиб, ногирон бўлиб қолмаганини тушундик. Худога шукур, бундай бўлмади.

ЖЧ-2018. Ўйин тўхтатилган вақтда ўғлимнинг товонига зарар етказдилар. Ҳеч нарса бўлмади дейишди, симуляция деб аташди. Ҳакамда ВАР бор эди, бутун дунё кўрди, аммо Неймарни айблашди.

Франция кубоги-2019. Қаторасига тўртта фол, шундан сўнг ўғлимни сафдан чиқаришди.

Агар Неймар ўзини фолдан ҳимоя қилса, бу симуляция эмиш. Худойим.

Мен кўп йиллар давомида ўғлимнинг барча ўйинларига борганман. У болалигида ҳаммадан енгил ва чаққон ди ва унга битта маслаҳат берганман: Улар билан ҳеч қачон курашма. Сен енгиласан - бу физика қонуни. Агар вазиятда ғолиб чиқишни истасанг, чаққонроқ бўл. Тўқнашишдан қоча олмасанг, бу ҳавода содир бўлсин. Шох ҳавода синмайди, ерда эса синади.

Қоидаларда 2014 йилда ўғлим олган зарбадан сақланиш борасида маслаҳат йўқ, аммо ҳакамлар буни қилишлари керак.

Бу отанинг йиғиси эмас, бу шунчаки футбол тизимидан, ОАВдан, баъзи номаъқул экспертлардан чарчаганим белгиси.

Ўғлим ҳозир ҳам ўрнидан туради ва олға интилади, янада кучлироқ бўлади", - дейди Неймар да Силва.

Манба: sports.ru
Киритилди: 16:26, 26.01.2019.
Ўқилди: 2520 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" "ПСЖ"га шарт қўйди: Бу футболчи керак бўлса, Витиньяни бизга берасиз! [6284]

АПЛда яна чемпионлик пойгасига интрига қайтди (Турнир жадвали) [5181]

Испания кубоги. «Атлетико» — «Барселона» — 4:0 (видеошарҳ) [3539]

«Атлетико»дан тарихий зарба: «Барселона» 5,5 йилдан бери бундай ҳолатга тушмаган эди! [2620]

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [2195]

Анчелоттининг тақдири аллақачон ҳал бўлган [2127]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [2113]

Испания терма жамоаси ҳимоячиси: "Ан-Наср"даги илк мавсумимдаёқ Саудия мен учун эмаслигини тушундим" [2061]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [2046]

«Барселона» собиқ спорт директори: «Бу «Реал» мухлисларининг сўнгги икки мавсумдаги энг қувончли лаҳзаси бўлди» [2010]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.