Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Роналдиньо тан берган футболчилар (Футбол афсунгарининг интервьюларига асосланиб)

Баҳо:
+ | -1

 

Роналдиньо ўз кариераси давомида кўплаб машҳур футболчилар билан замондош бўлган. Қаҳрамонимизга у билан бирга тўп сурган, ёки унга қарши ўйнаган футболчиларнинг энг кучлиси қайси? - дея жуда кўп бор савол беришган экан. Биз бугун шу савол ва жавобларга таянган холда унинг рамзий жамоасини тузишга уруниб кўрамиз

Дарвозабон – Буффон

«Мен унинг дарвозасига атиги бир маротоба гол урганман. Ўша голни ҳам пеналтидан урган эдим. Буффон – менга қарши ўйнаган энг кучли дарвозабон»

 

Ҳимоячи – Жон Терри

«Шу пайтгача кўрган ҳимоячиларнинг энг кучлиси! У доим энг қийин вазиятларда жамоасини ғалаба сари етаклай оладиган ҳақиқий жангчи ва сардор».

Ҳимоячи – Паоло Малдини

«Биз у билан атиги бир мавсум тўп сурдик. Қисқа муддат ичида у мени ҳайратга сола олди. Тўғриси, унга ҳавасим келди. Мен Европанинг исталган ҳимоячисидан бемалол ўтиб кетишим мумкин, фақат 38 ёшли Малдинидан эмас. Сабаби, у экстра ҳимоячи»

Қанот ҳимоячиси – Роберто Карлос

«Унга этибор бермай иложингиз йўқ.У менинг кумирим, Карлоснинг ўйинларидан доим завқланганман»

Қанот ҳимоячиси – Кафу

“ЖЧ да ғолиб бўлганимизда мухлислар Бразилия терма жамоасининг ўйинларидан ҳайратда қолган эдилар. Биз турнир давомида ҳужумда жуда чиройли ўйин кўрсатган эдик.

Гарчи Кафунинг турнир давомида кўрсатган ажойиб ўйинига ҳеч ким эътибор қаратмаган бўлсада, у мен кўрган футболчиларнинг энг меҳнаткаши”

Таянч ярим ҳимоячиси – Клод Макалеле

Макалеленинг «Реал Мадрид»дан кетиши «галактикос»нинг ўйинларига сезиларли даражада таъсир ўтказади. У майдон бўйлаб ақлбовар қилмас тезликда ҳаракат қилар,майдонда 3 кишининг ишини бир ўзи бажарар эди. Афсуски, у билан бирга тўп суриш Роналдиньога насиб этмади

Ярим ҳимоячи – Френк Лампард

Роналдиньо «Барселона» сафида ўйнаб юрган чоғлари Франк Рейкарддан бир неча бор уни ҳарид қилишини сўраган экан.

«Лампард ҳимоя ва ҳужумда бирдек фаоллик кўрсатадиган кам сонли ярим ҳимоячилардан бири эди…»

Лампард ҳам афсунгар ҳақида илиқ фикрлар билдирган:

«Роналдиньо биз туғилган сайёрадан эмас. Унинг ўйинларига эътибор беринг. Шунда ҳақиқий афсунгарни кўрасиз…»

Ҳужумкор ярим ҳимоячи – Кака

Бу икки футболчининг ҳаёт тарзи икки хил бўлса ҳам, кариераси жуда ўхшаш. Иккиси ҳам ўзининг тўлиқ имкониятларини кўрсата олишмади. Какага жароҳатлар ҳалақит берган бўлса, Роналдиньо ўз устида ишлашдан тўхтаб қолди ва тахтини йўқотди. Бразилия футболининг энг кучли ярим ҳимоячиси Роналдиньонинг орзулар жамосидан хақли равишда жой олмоқда.

Ўнг қанот ҳужумчиси – Лионел Месси

Роналдиньо ёш Мессини ҳар жабҳада қўллаб –қувватлар эди. Ўша даврларда жуда кўпчилик футбол мутахассислари Месси Роналдиньонинг шогирди дея бонг уришар, бу икки юлдузнинг бир жамоада ўйнашини хоҳлашар эди, аммо, Рони жамоадан кетмагунича Месси тўлиқ имкониятларини кўрсата олмади…

Месси Роналдиньо ҳақида

«Рони менинг устозим эди. Ундан жуда кўп нарсаларни ўрганганман…»

Роналдиньо эса аксинча, Мессини ўзидан кўра иқтидорлироқ эканлигини ОАВ орқали бир неча бор эълон қилган. Унинг Месси ҳақидаги машҳур иқтибосларидан бирини келтириб ўтамиз:

“Мен «Барселона»да ўйнаган пайтларим ҳозирги Мессичалик кучли бўлмаганман, дарҳақиқат, у сайёрамизнинг энг кучли футболчиси ва бу номни ҳали-бери ҳеч кимга бериб қўймаса керак”

Чап қанот ҳужумчиси – Тери Анри

“У менга қарши ўйнаган энг тезкор футболчилардан бири. У тўп билан ва тўпсиз ҳудди ракета сингари тезкор…

 

Марказий ҳужумчи – Роналдо (сўйлоқ)

У мен бир жамоада тўп суриш насиб қилган феномен. Мен қўрқмай уни Пелега тенглаштирган бўлардим. Роналдо ва Пеле Бразилия футболининг чинакам афсоналари

Хулоса ўрнида

Пул ёки унвон учун эмас, шунчаки футболдан роҳат олиш, ўз техникаси орқали миллионлаб мухлисларнинг кўзларини қувнатиш учун майдонга тушган қаҳрамонимизни футболнинг асл мухлислари ҳеч қачон ёдидан чиқаришмайди У футбол олами тахтида узоқ ўтирмади, лекин, мухлислар қалбида ўзи учун абадий жой ҳозирлашга улгурди

Яҳёхўжа Улуғхўжаев

 

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:11, 26.01.2019.
Ўқилди: 15059 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.