Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Жозе Моуринью инқирозининг сабаби. Унинг кучли ва кучсиз томонлари. Келажакдаги жамоаси.

Баҳо:
+ | -

Жозе Моуринью инқирозининг сабаби. Унинг кучли ва кучсиз томонлари. Келажакдаги жамоаси.«Беназир» нинг кариерасида сезиларли пасайиш кузатилгани ачинарли. Футбол оламида ўзига хос услуб ва янги имидж олиб кирган мураббдий ҳозирда деярли ишсиз қолди. Бугун унинг танназули сабабини қидириб кўрамиз.

Унинг кучли ва ожиз томонлари

Жозе ўзининг ҳамма катта ғалабаларини ўртамиёна футболчилар билан қўлга киритган. «Порту» жамоаси билан Европани забт этган пайтларини эсланг… Жамоада деярли юлдуз ўйинчилар йўқ эди. Жозе бор масаллиқдан ажойиб фойдаланган ва бутун дунёни ўзига қаратганди…

Сўнг «Челси» жамоасидаги илк чемпионликни эсланг…

Жозе бужамоани катта трансферларсиз ҳам чемпион қила олганди. Ваҳоланки, ўша чоғлари «Манчестер Юнайтед» ва «Арсенал» жамоалари аёвсиз курашган, лекин ғолиблик осонликча қўлга критилмаганди. Кейин эса Абрамович ЧЛ ғолиблигини хоҳлаб қолади ва Жозенинг «бор масаллиқдан тайёрлайдиган таоми»дан воз кечишини талаб қилади. Моуриню доим ўзи ишлаган жамоаларда ўртамиёна футболчиларни ўзига «бўйсундирар», тез орада уларни юлдуз даражасига олиб чиқарди. Мисол учун «Челси» етакчилари Терри ва Лампард у келгунига қадар АПЛ да ўртамиёна савияда эди. Жозе уларни футбол оламига танитди ва юлдуз даражасига олиб чиқди. Абрамовичнинг катта трансферлари Жозенинг режаларини бирин - кетин барбод қила бошлади. Сабаби, ҳарид қилинган юлдуз футболчилар ўртамиёна ўйинчилардан фарқли ўлароқ, Жозенинг кўрсатмаларини тўлиқ бажармас, Моурдан қўпол қилиб айтганда сира ҳайиқмас эдилар. (Андрей Шевченко сўзимизга яққол мисол бўла олади. У клубга келгач, Жозе билан бир неча бор жанжаллашади. Янги ҳарид қилинган ўйинчилар ҳам Шеванинг изидан боради ва Жозега«бўйсунмай» қўйишади) . Бу омил тез орада бутун жамоани ич-ичидан емирилишига олиб келди ва Жозе истеъфога чиқди…

«Интер» Моур қўл остига ўтган пайтда «кўк – қора»ларнинг таркибида деярли ярқ этган юлдуз ўйинчи йўқ эди. «Реал Мадрид» сафида ўз ўйинини йўқотган Снайдер, 31 ёшли ҳужумчи Миллито, ўзининг сўнгги мавсумларини ўтказаётган Самуэл, Лусио, Камбиассо, у қадар оммага таниш бўлмаган Пандев сингари ўртамиёна футболчилар билан қаҳрамонимиз«бор масаллиқдан тайёрланадиган таом» ни хозирлашга киришиб кетади.

Ёдингизда бўлса, ўша Жозе «Интер» ни бошқарган йиллари Снайдер, Майкон, Балотелли, Миллито сингари футболчиларни ўзига «бўйсундириб» икки мавсум ичида супер юлдузларга айлантирган эди. Ҳалигача ёдимда Майконнинг ўша пайтлардаги нарҳи тахминан 80 миллион атрофида эди. Ваҳоланки, Моур энди иш бошлаган пайтлари Майконнинг нарҳи узоғИ билан 15 миллионни ташкил этарди, холос…

Жозе 2009-2010 йиллар оралиғида требл қайд этади ва яна бир бор «Беназир» эканлигини ҳаммага намоён қилади. Ўша йили унинг жамоаси ЧЛ ғолиблиги йўлида «Челси», «Барса», «Бавария» сингари жамоаларни мағлубиятга учратиб, ҳақли равишда чемпионликни қўлга киритганди…

Давоми бор…

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:09, 26.01.2019.
Ўқилди: 7356 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.