Хабарингиз бор, Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл машғулотларга қайтди.
Сантьяго Солари яқинда жароҳатдан қайтган уэлслик футболчини, бугунги ўйин қайдномасига киритди.
Бугун Бэйл катта эҳтимол билан учрашувни заҳира ўриндиғидан бошлаши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Бэйл “Вильярреал”га қарши ўйинда чап оёғи мушагида чўзилиш юз берган эди ва шу билан 10-15 кунга сафдан чиқган эди.
Шунингдек, Бэйл “Реал Сосьедад”, “Леганес” ва “Бетис”га қарши бўлиб ўтган ўйинларда майдонга тушмади.
Маълумот ўрнида, “Эспаньол” – “Реал” ўйини бугун Тошкент вақти билан 00:45 да бошланади.