Кириш Регистрация
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия 1-1 Эльче
11/01 16:30 Хитой 1-0 Австралия
11/01 16:30 Лечче 1-2 Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано 2-1 Мальорка
11/01 19:00 Таиланд 1-1 Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина 1-1 Милан
11/01 20:15 Леванте 1-1 Эспаньол
11/01 22:00 Верона 0-1 Лацио
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри
13/01 00:45 Ювентус - Кремонезе
13/01 01:00 Севилья - Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия

Теннис. Санжар Файзиев Қозондаги мусобақа ғолиби

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

22-27 январь кунлари Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида теннис бўйича эркаклар ўртасида мукофот жамғармаси 25 000 АҚШ долларини ташкил этувчи «Фьючерс» турнири бўлиб ўтди.

Қувонарлиси, мусобақада иштирок этган ҳамюртимиз Санжар Файзиев финалгача етиб борди ва бош соврин эгасига айланди. У турнир давомида Александр Игошин (Россия), Сергей Фомин (Ўзбекистон), Александер Василенко (Россия) каби теннисчилардан устун келиб, финалгача етиб борди. Бугун ҳамюртимиз ҳал қилувчи баҳсда бошқа бир мезбон теннисчи Теймураз Габашвилига қарши кортга чиқди. 2 соат 12 дақиқа давом этган учрашувда Файзиев рақибини 6:3, 7:5 ҳисобларида мағлуб этди ва турнир ғолибига айланди.

Мусобақада иштирок этган бошқа бир теннисчиларимиз Ҳумоюн Султонов ва Сергей Фомин ўз иштирокларини иккинчи даврада якунладилар. Турнирнинг жуфтлик баҳсларида россиялик Александер Василенко билан бирга иштирок этган Ҳумоюн Султонов финалгача етиб борди ва вице-чемпион унвонига сазовор бўлди.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 21:48, 27.01.2019.
Ўқилди: 1557 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.