Кириш Регистрация
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

Неймарнинг қанча муддатга сафдан чиққани аниқ бўлди

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар камида икки ойга сафдан чиққани аниқ бўлди. 26 ёшли футболчининг ўнг оёғининг бешинчи бармоғи суяги сингани аниқланди.

Ҳозирча "ПСЖ" клуби ва Бразилия терма жамоаси шифокорлари футболчининг тўлиқ тузалиши учун жарроҳлик амалиёти керак бўладими ёки йўқми — аниқ бир қарорга келишмади. Тез орада бу борада якуний қарорга келишади. Одатда, бундай синишни жойига келтириш учун операция талаб этилади. Агар Неймар жарроҳлик столига ётса, у мавсум охиригача майдонга қайта олмайди.



Шу тариқа, футболчи «ПСЖ»нинг Европа чемпионлар лигасининг нимчорак финал босқичи доирасида кечадиган «Манчестер Юнайтед»га қарши баҳсларда иштирок эта олмайди.

Ўтган мавсумда Неймар худди шундай жароҳат туфайли 3 ой майдон ташқарисида қолганди, аммо у ЖЧ-2018 бошлангунга қадар тикланишга улгурганди.

Манба: bombardir.ru
Киритилди: 21:13, 28.01.2019.
Ўқилди: 9202 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.