Кириш Регистрация
02/04 18:30 Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор 2-0 Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона

Машҳур ҳужумчиларнинг голсиз сериялари неча дақиқага чўзилган?!

Баҳо:
+ | -

Футбол оламида қайсидир номдор ҳужумчи бир - икки учрашувда гол ура олмаса, уни дарров кузатишади. Ҳужумчининг голсиз серияси узоққа чўзилгани сари унинг ўйинларида кескин пасайиш кузатилади.

Томес Мюллер

2016-17 – йилги мавсумда Анчелотти қўл остидаги «Бавария» ҳужумкор футбол намоиш этган эди. Ўша йили «Holliwood»нинг асосий ўйинчиларидан бири Томас Мюллернинг голсиз серияси нақд 999 дақиқага чўзилган экан.

Уэйн Руни

«Шрек» ҳам 2015-йилда ҳудди Мюллер сингари 999 дақиқа мобайнида голсиз серияни ўтказган. Афсуски, унинг антирекордлари шу билан чегараланмайди. Руний 3 та жаҳон чемпионатида иштирок этиб, 760 дақиқа давомида гол ура олмаган. Ишониш қийин, лекин Руний 2006 ва 2010 – йилларда ўтказилган мундиалларда умуман рақиб дарвозасини ишғол қилмаган экан. Ишонаверинг, бу факт.

Фернандо Торрес

Бу сериялар ҳақида сўз борар экан, Фернандо Торесга тўхталмасдан иложимиз йўқ. «Ливерпул»даги фантастик мавсумлардан сўнг Элнинио «Челси» сафига ўтиб кетади. «Аристократлар» сафида Торреснинг ишлари умуман юришмайди. Бечора Фернандонинг омадсиз серияси 2011 – 2012 – мавсумлар оралиғида1537 дақиқагача чўзилади. Даҳшат, нақд 17 та ўйинда Торрес дарвозага йўл топа олмади. Уни «Челси» мухлислари ҳалигача клуб тарихидаги энг омадсиз трансфер дея аташади

Питер Крауч 

2005 – йи. Баланд бўйли ҳужумчини Рафаэл Бенитес ўша даврлар учун каттагина бўлган суммага ( 10 миллион ЕВРО) ҳарид қилади. Крауч янги жамоасида илк мавсумдаёқ нурсиз ўйинлар кўрсата бошлайди. Мавсум ўрталарига яқинлашаётганда унинг ҳужумчилар учун энг ёқимсиз бўлган серияси бошланади ва у 1247 дақиқага чўзилади. Крауч айнан шу серия сабабли кейинчалик «Ливерпул»да ўйнаб кетишинкониятларини камайтириб юборади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 15:22, 29.01.2019.
Ўқилди: 10240 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик