Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Терма жамоамизга ҳам чиройли «форма» насиб этармикан?

Баҳо:
+1 | -

Якунланаётган Осиё кубоги мусобақасига эътибор берган зийрак мухлисларимиз бир нарсага эътибор қаратган бўлсалар керак. Терма жамоамиз ўз тарихидаги энг одми, ва қўпол қилиб айтганда, беўхшов либосларда турнирда қатнашди. Энг ачинарлиси шундаки, бу либосларда на миллий байроғимиз, на миллий гербимиз акс этган. Футболчиларимиз бу либосларда худди «сувга тушган нон» сингари ивиб кетгандек кўринишди. Замонавий ва бежирим либос масаласи бизда бир неча йиллардан бери оғриқли муаммо эканлиги ҳеч кимга сир эмас.

Миллий байроғимизга эътибор қаратинг:

Ярим ой ва юлдузлар, яшил ранг, ранглар орасидаги қизил чизиқлар…

Бу деталларнинг бирортаси бош жамоамиз либосида сўнгги 15 йилда бирор маротаба кўриниш бермади. Айниқса, охирги 5 йилликда ҳолат янада ёмонлашди. Термамиз «Joma» бренди тақдим этган қопсимон либосларда ўйнашга мажбур бўлган чоғлари терманинг юзи ҳисобланадиган «форма»миз кўп бор танқид остига олинди, лекин ҳеч қандай ўзгаришлар юз бермади.

Аввалари асосан «Puma» ёки «Adidas» логотипи туширилган либосларда ҳаракат қилган футболчиларимиз ўз вақтида дизайн ва бежиримлиги билан ҳеч қайси жамоадан орқада эмас эди. Аста-секинлик билан бу жабҳада ҳам оқсай бошладик…

Турнир арафасида «Adidas» брендининг мижози бўлишга яқин турган эдик, қаердандир пайдо бўлган «Jako» билан имзоланган камхарж шартнома ҳаммасини чипакка чиқарди.



Эрон терма жамоасининг ЖЧ-2014 мусобақасида кийган либоси бутун дунёни ўзига қарата олган эди. Давлат байроғи асосида танланган ранглар уйғунлиги ва гепарднинг сурати туширилган футболка ва шунга ўхшаш айрим кичкина деталлар либосни оммалаштириб юборганди.

Ўша йили ФИФА сайти айнан шу либосни турнирда иштирок этган энг чиройли формалардан бири, дея эълон қилган эди. Бу ҳам футбол оламидаги Эроннинг ютуғи десак, адашмаган бўламиз. Осиё давлатларининг ўзидан анча орқадамиз, Европа жамоалари билан ўзимизни солиштиришга, тўғриси, уялдик.

Янгиланиш ва юксалишни истар эканмиз, хоҳласак-хоҳламасак шу масала юзасида ҳам бош қотиришга тўғри келади.

Айни дамда, замонавий футбол дизайни ва имиджидан анча орқадамиз. ЎФА, албатта, бу масалада ҳам янги лойиҳаларни амалга оширишини кутиб қоламиз. Кўпчилик учун бу арзимаган омилдек кўриниши мумкин, лекин профессионалликни, ўсишни хоҳлаяпмизми, демак, ишни кичик деталлардан бошлашимиз шарт! Акс ҳолда, одимлаш ўрнига ўз ўқимиз атрофида айланганча қолаверамиз.

Я.Улуғхўжаев.

 

Манба: stadion.uz
Киритилди: 10:25, 31.01.2019.
Ўқилди: 10571 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [5126]

Камавинга учун тўртта топ-клуб курашмоқда [3471]

«Барселона» Левандовски билан хайрлашди: «Юлдуз бўлиб келдинг — афсона бўлиб кетяпсан» [3471]

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди [1906]

Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди [1410]

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Жанубий Кореяни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди [1401]

Роберт Левандовски «Барселона»ни тарк этишини расман эълон қилди [1382]

«Барселона»нинг Қирғизистондаги академияси мураббийи: «Ҳусановнинг услуби Каталония футболига мос келади» [1373]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади [1352]

Туркия суперлигаси. Файзуллаев ассист қайд этган ва Шомуродов гол урган баҳсда «Башакшеҳир» ғалаба қозонди [1341]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик