Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина
16/07 20:00 Нефтчи 2-1 Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор 1-3 Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна 2-0 Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив

Сантьяго Солари: «Чиройли ўйин намойиш қилиб, ғалаба қозонмоқчимиз»

Баҳо:
+ | -

"Реал" бош мураббийи Сантьяго Солари Испания кубоги ярим финал босқичи доирасида бўладиган "Барселона"га қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Ўйин ҳақида
«Тактик жиҳатдан сюрпризлар бўлишини ҳеч қачон олдиндан айтиб бўлмайди. Бу фақат бир жамоага боғлиқ эмас. Чиройли ўйин кўрсатишни истаймиз. Бу класико, ундан барча роҳатланишини хоҳлаймиз: чиройли ўйин намойиш қилиб, ғалаба қозонмоқчимиз».

Класико ҳақида
«Класико – бу ўзаро юқори рақобатга эга бўлган жамоаларнинг ўзаро тўқнашуви: «Ривер» – «Бока», «Интер» – «Милан», «Сан-Лоренцо» – «Уракан», ва табиийки, «Реал Мадрид» – «Барселона», «Реал Мадрид» – «Атлетико».

Бугун жамоа қозонган жамоа Ла лигада ҳам устунликка эришадими?
«Бу икки хил мусобақа. Биз барча мусобақаларда ғолиб чиқишни истаймиз. Ҳар бир турнирга жиддий ёндашамиз. Аввалги баҳсларда бўлганидек яхши ўйин кўрсатамиз. Европа чемпионлар лигаси плей-офф босқичи олдидан яхши тайёргарликка эга бўлишимиз керак. Аммо келажакни ўйламасдан, "Капм Ноу"даги ўйин муҳим эканини тушунишимиз лозим».

Таркиб борасида
«Вальехо ўйинга тайёр. Деярли барча футболчилар сафга қайтганидан хурсандмиз. Ҳамма ўйинчилар майдонга чиқишга тайёр бўлса, менинг вазифам янада қийинлашади. Барча футболчилар жамоа манфаати учун ўзининг бор иқтидори, имконияти ва кучини сарф қилиши лозим».

Тақвим ҳақида
«Рақибга нисбатан бир кун кам дам олаётганимиз — жуда қизиқ. Умид қиламан, бу атайлиб қилинмаган. Бу саволни тақвим тузаётган одамларга берсангиз яхши бўларди. Бизнинг вазифамиз — ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни намойиш қилишдан иборат».

Лионель Месси ҳақида
«Энг яхши футболчиларнинг майдонда бўлиши — бу ҳар доим яхши. Месси ўйнадими ёки йўқми — бу ҳолат бизнинг тайёргарлик жараёнимизга асло таъсир ўтказмайди».

Манба: realmadrid.ru
Киритилди: 08:35, 06.02.2019.
Ўқилди: 3197 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Беллингем ўйиндан сўнг нима сабабдан Аргентина терма жамоаси ўйинчисини ургани маълум бўлди [12681]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги рекордини янада янгилади [7826]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихида мутлақ рекорд ўрнатди [4843]

Беллингем Аргентинага қарши баҳсда Мессига нималар деганини айтди [4016]

ЖЧ-2026. Аргентина Англияни иродали тарзда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Мессидан иккита ассист [3526]

«Бавария» Олисе учун «Реал»дан қанча сўраши маълум бўлди [3221]

Месси ЖЧ-2026 финалига чиқиш ҳақида фикр билдирди ва танқидчиларга жавоб қайтарди [3055]

Аргентина миллий жамоаси футболчилари Мессининг жамоа учун аҳамиятини таъкидлашди [2451]

Романо Майкл Олисенинг «Реал»га ўтиш шартини маълум қилди [2329]

Харри Кейн Англиянинг ЖЧ-2026 ярим финалидаги мағлубиятига муносабат билдирди [2314]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик