Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Пеп Гвардиола: «Агар «Ливерпуль» «Олд Траффорд»да ғалаба қозонса, биз етакчиликни қўлдан чиқарамиз»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Эвертон»га қарши бўлиб ўтган ўйин (2:0) борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Гудисон Парк», 2:0, натижадан қониқиш ҳосил қилдим. Иккинчи бўлимда муаммоларга дуч келдик, лекин умуман ўйин яхши бўлди. Рақибга дарвозамиз томон бирорта аниқ зарба беришига йўл қўймадик. Биринчи бўлим сўнгида урган голимиз бизга ёрдам берди.

Биз жаҳондаги энг кучли жамоа эмасмиз. Шу боис, стандартлардан голларни кутмаймиз. Лекин Микель Артета бунинг устида кўп ишлаяпти. Ўйин борасидаги айрим қарорларим яхшироқ бўлиши мумкин эди, аммо уларни таҳлил қилиш — менинг ишим.

Габриэл Жезус унча кўп бўлмаган вақтда 9та гол урди. Серхио [Агуэро] ўтган турда 3та гол урди. Ихтиёримизда икки нафар ажойиб ҳужумчилар борлиги — бу зўр. Мана 3 ойдан бери ҳафтадан 2тадан ўйин ўтказиб келяпмиз.

«Ливерпуль»га нисбатан битта ўйин кўп ўтказганмиз. Албатта, биринчи ўринда эканимиз жуда яхши, аммо «Ливерпуль»ни 24 февраль куни «Олд Траффорд»да ўйин кутиб турибди. Мерсисайдликлар ўша баҳсда ғалаба қозонишса, биз пешқадамликни бой берамиз.

Бу ҳақда кўп бош қотирмаяпман. Лекин 4-5 кун олдин биз 7 очко ортда қолаётгандик. Бу бизга сабоқ бўлиши керак. Биз ҳеч қачон бўшашмаслигимиз лозим.

Якшанба куни бизни «Челси»га қарши ажойиб синов кутиб турибди. Оғир ўйин бўлади. Ҳозир барча «нон-стоп» режимида», — деди Гвардиола.

Манба: sports.ru
Киритилди: 08:25, 07.02.2019.
Ўқилди: 8683 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4489]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [4303]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2464]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2284]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [2015]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1973]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1572]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1561]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1496]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1407]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик