Кириш Регистрация
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи 3-0 Андижон
10/03 19:45 Машъал 0-2 Қизилқум
10/03 20:30 Пахтакор 0-2 Навбаҳор
10/03 22:45 Галатасарой 1-0 Ливерпуль
11/03 01:00 Аталанта 1-6 Бавария
11/03 01:00 Атлетико 5-2 Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл 1-1 Барселона
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм
11/03 22:45 Байер - Арсенал
12/03 01:00 Буде-Глимт - Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ - Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид - Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК - Сўғдиёна
12/03 19:45 Динамо - Насаф

Расман! Рустам Ашурматов ҳам фаолиятини ҳорижда давом эттиради

Баҳо:
+ | -

“Бунёдкор” академияси тарбияланувчиси, 2015 йилдан буён асосий таркиб футболчиси ҳисобланган Рустам Ашурматов эндиликда Корея чемпионати иштирокчиси “Гвангжу” клуби футболчисига айланди.

2015 йилда “Бунёдкор” асосий таркибида дебют ўйинини ўтказган иқтидорли футболчи ўтган тўрт мавсумда чемпионатда 91 ўйин, Ўзбекистон кубогида 19 ўйин ва Осиё Чемпионлар лигасида 13 ўйинда “қалдирғочлар” шарафини ҳимоя қилди. Ашурматов беш марта рақиблар дарвозасини ишғол қилишга ҳам муваффақ бўлди, шулардан икки гол ўтган мавсумда рақиблар дарвозасига киритилди.

Рустамжон Ашурматов ўсмирлар ўртасидаги Осиё ва Жаҳон чемпионатларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган. 2018 йил янаврида Хитойда ўтказилган Ёшлар ўртасида (U-23) Осиё чемпионатида эса қитъа чемпионлигини қўлга киритди.

Шунингдек, Рустамжон Ашурматов Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида ҳам бир қатор ўртоқлик ўйинларида майдонга тушиб, бош жамоамиз таркибида ҳам беш ўйинда юртимиз шарафини ҳимоя қилди.

Ўзининг ёрқин ўйинлари билан мухлислар эътиборини қозонган Рустам Ашурматов, кореялик мутахассисларни ҳам қизиқтириб қўйди ва улар таклиф билан чиқишди. Ушбу таклифни ҳар томонлама кўриб чиққан “Бунёдкор” клуби раҳбарияти ҳамда Рустам Ашурматов ушбу таклифга розилик беришди ва футболчи “Гвангжу” клуби билан икки йиллик шартномага имзо чекди.

Маълумот учун, "Гвангжу" Жанубий Корея K-2 лигасида иштирок этади. "К-2" лигасида янги мавсум 2 март куни старт олади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:49, 07.02.2019.
Ўқилди: 11948 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

ЕЧЛ. Суперкомпьютер «Реал» — «Манчестер Сити» қарама-қаршилиги ғолибини тахмин қилди [12845]

Zo'r TV телеканали 10-март куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [12034]

Хосе Мария Мендес – Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи [6202]

"Реал Мадрид" "Манчестер Сити"га қарши дастлабки ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари ҳақида расмий маълумот берди [6174]

«Ҳамиша тайёр». «Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусановнинг жамоасини голдан қутқарган ҳаракати видеосини эълон қилди (видео) [5134]

Football365: "Челси" "Барселона"нинг 3 нафар футболчиси учун 250 миллион евро сарфлаши мумкин [3101]

«Барселона» тарбияланувчиси «Реал»ни бошқариши мумкин [2203]

Хави инглиз грандини бошқаришга тайёр [2104]

Инфантино ЖЧ-2026 фаворитини айтди [2000]

«Боруссия» юлдузи мавсум якунида жамоасини тарк этади: Асосий даъвогар — «Барселона» [1979]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.