Испания кубогининг ярим финал босқичи доирасида иккинчи ўйин бўлиб ўтди. «Бетис» ўз майдонида «Валенсия»ни қабул қилиб, дурангга имзо чекди.
Ваҳоланки, мезбонлар ўйин давомида 2та тўп фарқи билан олдинда боришаётган эди. Биринчи бўлим сўнгида Морон ҳисобни очган бўлса, баҳснинг 54-дақиқасида Хоакин Санчес бурчак зарбасини тўғридан-тўғри голга айлантирди. Гол VAR ёрдамида инобатга олинди.
Валенсияликлар эса ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди. Дастлаб Черишев, ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда эса Гамейро рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Жавоб ўйини 28 февраль куни "Месталья" стадионида бўлиб ўтади. Эслатиб ўтамиз, Испания кубоги финал учрашуви "Бетис" клубига қарашли стадионда 25 май куни ўтказилади.
Испания кубоги. Ярим финал, дастлабки ўйин
Бетис – Валенсия 2:2 (1:0, 1:2)
Голлар: 1:0 – 45 Морон, 2:0 – 54 Санчес, 2:1 – 70 Черышев, 2:2 – 90 Гамейро.
Бетис – Роблес, Бартра (Гарсия, 10), Сидней, Фирпо (Герреро, 80), Манди, Гуардадо, Санчес, Каналес, Вильям Карвалью, Ло Чельсо, Морон (Хесе, 78).
Валенсия – Доменек, Гарай, Гайя, Пиччини, Габриэл, Солер (Васс, 78), Коклен (Кондогбиа, 58), Парехо, Черышев, Родриго, Санти Мина (Гамейро, 58).
Огоҳлантириш: Фирпо (15), Родриго (52), Солер (65), Парехо (73).