Кеча, 9 февраль куни мустақил Ўзбекистон тарихида хоккей бўйича илк маротаба мамлакат чемпионати бошланди. Учрашувлар олдидан Ўзбекистон чемпионатининг тантанали очилиш маросими ўтказилган ва унда МОҚ президенти Умид Аҳмаджонов ҳам иштирок этгани ҳақида хабар бериб ўтдик.
Очилиш маросимидан сўнг учрашувларга старт берилди. Илк тарихий ўйинда «Тошкент» ҳамда «Бинокор» жамоалари музга чиқишди. Қизғин кечган баҳсда «Тошкент» хоккейчилари 5:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Иккинчи ўйинда эса «Ҳумо» жамоаси «Семурғ»га 4:5 ҳисобида имкониятни бой берди.
Иккинчи тур учрашувлари 10 февраль куни бўлиб ўтади. Унда «Бинокор» «Семурғ»га қарши музга чиқса, «Тошкент» «Ҳумо»ни синовдан ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, ўйинлар пойтахтимиздаги «Ice City» мажмуасида ўтказилмоқда.