Кириш Регистрация
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия 1-1 Эльче
11/01 16:30 Хитой 1-0 Австралия
11/01 16:30 Лечче 1-2 Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано 2-1 Мальорка
11/01 19:00 Таиланд 1-1 Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина 1-1 Милан
11/01 20:15 Леванте 1-1 Эспаньол
11/01 22:00 Верона 0-1 Лацио
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри
13/01 00:45 Ювентус - Кремонезе
13/01 01:00 Севилья - Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия

«Осиё болалари» қишки ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Хабар бериб ўтганимиздек, Сахалинскда 16 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида «Осиё болалари» I қишки ўйинлари ўтказилади. Илк маротаба ташкил этилаётган мусобақада 20 дан ортиқ мамлакат спортчилари совринли ўринлар учун кураш олиб борадилар. Баҳсларда ўзбекистонлик ёш спортчилар ҳам иштирок этадилар.

Бугун ўйинларнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда иштирокчи терма жамоалар ҳудди катта комплекс мусобақаларда бўлгани каби ўз мамлакатлари байроқларини кўтарган ҳолда юриб ўтишди. Ўз навбатида Ўзбекистон спорт делегацияси вакиллари ҳам ватанимиз байроғини кўтарган ҳолда ўзига ҳос «парад»да иштирок этдилар. Делегациямиз сафида тоғ чанғиси бўйича терма жамоамиз аъзоси Медет Назаров байроқдор вазифасини бажарди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси мусобақада қуйидаги таркибда иштирок этмоқда:

Тоғ чанғиси:

Валерия Ковалёва
Медет Назаров
Акилбек Бухарбаев

Фигурали учиш:

Нигинабону Жамолиддинова
Азизмурод Шабазов
Диана Раҳмонқулова

Сноуборд:

Валерия Майорова
Азиз Сапарбаев.

Ўйинлар 17 февралга қадар давом этади.

 

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 15:20, 09.02.2019.
Ўқилди: 1780 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.