Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Умид Аҳмаджонов: «Насиб қилса, Токио Олимпиадасида от спорти бўйича ҳам иштирок этамиз»

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Бугун, 11 февраль куни Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов Конференцияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерациясининг ҳудудий бўлимлари вакиллари, мураббийлар, ҳакамлар ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Сир эмаски, сўнгги йилларда мамлакатимизда от спортига бўлган эътибор ошди. Мазкур йўналиш бўйича «Ўзбекистон Республикасида йилқичилик ва от спортини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори ҳам имзоланган. Шу сабабдан ҳам чавандозларимиздан юқори натижалар кутишга ҳақлимиз. Бугун ўтказилган ҳисобот-сайлов Конференцияси кун тартибидан ўрин олган энг асосий масала федерацияга янги раҳбар сайлашдан иборат эди.

Шу муносабат билан ушбу лавозимга Абдуллаев Феруз Талъатович номзоди таклиф этилди. Иштирокчилар бир овоздан кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватладилар. Шу тариқа, Феруз Абдуллаев Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерациясининг янги раисига айланди. Маълумот учун, Феруз Абдуллаев 1976 йилда Самарқандда таваллуд топган. Тадбиркор.

Конференция давомида МОҚ президенти Умид Аҳмаджонов сўзга чиқар экан, Ўзбекистон Токио Олимпиадасида от спорти бўйича ҳам иштирок этмоқчи эканлиги ҳақида гапирди.

«Бунгача раҳбарият катта ҳажмдаги ишни олиб борган. Буни яхши биламиз. Насиб қилса, Токио Олимпиадасида от спорти бўйича ҳам иштирок этамиз. Федерациянинг янги раҳбари ҳам МОҚ ижроия қўмитаси аъзолигидан жой олади. Спорт ривожи йўлида барчамиз бир оила сифатида иш олиб борамиз», – деди Умид Аҳмаджонов.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 16:53, 11.02.2019.
Ўқилди: 2619 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.