Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой - Япония
19/11 17:00 Индонезия - Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР - Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин - Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон - Эрон
19/11 21:00 Уммон - Ироқ
19/11 21:00 БАА - Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания

Қосим Босим Стадион.уз учун қисқа интервью берди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Аввалига бу инсоннинг матбуот анжуманидаги ўз кучига ишонч билан айтган сўзлари бизнинг ОАВ нинг ғашига тегди. Шахсан мени бу мураббий қизиқтириб қўйди. «Эйр Форс»футболчилари машғулот бошлашларидан аввал Қосим Босимни суҳбатга тортдик

Ассалому алайкум Тошкентга хуш келибсиз

- Авваламбор, Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва ва баракатуҳ.

Матбуот анжуманида анча ишонч билан гапирдингиз. Жамоангизнинг ғалаба қозонишига шу қадар ишоняпсизми?

- Албатта,(Бироз қизишиб кетди) биз Тошкентга ғалаба учун келдик. Бу учрашувда қийинчиликка учрашимиз аниқ. Сабаби, «Пахтакор» да ҳам кучли футболчилар жамланган.

Ироқ футболида яратиб берилаётган имкониятлар у қадар мақтагудек эмаслигига қарамасдан, юртингизда футбол ўсмоқда. Айниқса, ёш футболчиларингиз ҳар қандай турнирда чемпионлик учун курашади. Бунинг сири нимада?

- Тўғри айтингиз. Ҳар-хил ёш тоифадаги терма жамоаларимиз доиммо совринли ўринлар учун курашишади. Шароитларга келсак, тўғри, биз бу билан мақтана олмаймиз, лекин асосийси натижа кўрсатиш. Биз буни уддасидан чиқмоқдамиз.

Ироқ терма жамоаси ва клублари маҳаллий футболчиларни танлаётганда 1-навбатда уларнинг қайси жиҳатларига эътибор қаратади?

- Жисмоний имкониятларига. Бизда футболчи бўлишни хоҳлаган футболчилар ёшлик чоғларидаёқ жисмоний машқларга урғу беришлари шарт. Академияларда, клубларда терма жамоа учун ўйинчи танлаётганимизда ҳам биринчи навбатда футболчининг бўй-басти, жисмоний имкониятлари кўриб чиқилади.

Яъни Ироқ футболи атлет футболчиларга суянади?

- Ҳа, худди шундай. Замонавий футболда ҳозир бу энг муҳим жиҳат.

Эртанги учрашувдан сўнг мағлубиятга учрасангиз, бу клуб учун фожиа бўладими, ё оддий қабул қилинадими?

- (Асабийлашади) Тўғри, «Пахтакор» кучли клуб, аммо биз ҳам енгилгани келмадик. Бу саволни ҳозир ўринсиз деб ўйлайман.

Келажакдаги ишларингизга омад тилаймиз

- Сизларга ҳам омад тилайман

Яҳёхўжа Улуғхўжаев суҳбатлашди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:35, 11.02.2019.
Ўқилди: 5911 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.