Кириш Регистрация

Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозабони Игнатий Нестеров бўйича расмий Баёнот

Баҳо:
+ | -

Бир қатор оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистон миллий тера жамоаси дарвозабони Игнатий Нестеровдан Осиё Кубоги давомида олинган таҳлилларда таъқиқланган модда топилгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси бу масала бўйича қуйидагиларни маълум қилади:

Ҳақиқатан ҳам, Осиё футбол конфедерацияси томонидан Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозабони Игнатий Нестеровдан Осиё Кубоги доирасида олинган таҳлиллар натижасида унинг қонида таъқиқланган модда аниқлангани ҳақида расмий хат Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Нестеров айни пайтда тўп сураётган Саудия Арабистонининг "Уҳуд" клубига расмий хат юборилган.  Аммо мазкур хатда бу масала бўйича ҳозирда ОФК Тартиб-интизом қўмитаси иш олиб бораётгани, ҳали якуний қарор қабул қилинмагани, унгача эса бу маълумотни ошкор қилмай туриш сўралган. Табиийки, якуний қарор қабул қилингунга қадар Игнатий Нестеров ҳеч қайси жамоа таркибида майдонга туша олмаслиги ҳам хатда маълум қилинган.

Шунга қарамай, "Уҳуд" клуби ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида бу маълумотни оммага ошкор қилиб, Нестеров допинг қабул қилгани туфайли ОФК томонидан четлатилгани ҳақида хабар тарқатди.  Бу эса профессионал клуб мақомига тўғри келмайдиган ҳолатдир. 

Терма жамоа шифокорлари Игнатий Нестеров билан бу масалада суҳбатлашишганда, Нестеров Осиё Кубоги давомида терма жамоа шифокорларининг рухсатисиз ва уларни огоҳлантирмай вазн ташлашга ёрдам берувчи дори қабул қилгани маълум бўлди. ЎФА Игнатий Нестеровнинг бу хатти-ҳаракатини қоралайди, шу билан бирга футболчининг атайлаб тақиқланган моддаларни қабул қилиш мақсади бўлмаганини, бу дори таркибидаги баъзи моддалар тақиқаланганини билмаганини маълум қилади. 

Вазн ташлаш бокс, кураш каби спорт турларида спортчига натижага эришиш учун ёрдам бериши мумкин, аммо футболда бу ҳолатнинг натижага эришишга умуман таъсири йўқ.  ОФК мана шу жиҳатларни ҳам ўрганиб чиқиб, Тартиб-интизом қўмитаси йиғилишидан сўнг якуний қарорни қабул қилади. Унгача эса барча оммавий ахборот востиларидан Игнатий Нестеров бўйича хабар ёзаётганда мана шу жиҳатларга эътибор қаратиш сўралади.

Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 20:33, 15.02.2019.
Ўқилди: 11172 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.