Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Наманганда Теляков ва Латифбоев иштирокида коллеж талабалари билан учрашув ташкил этилди

Баҳо:
+ | -

Яқинлашиб келаётган янги мавсумдан бошлаб ўқув юртлари ҳамда маҳаллалардаги ёшларни футболга кўпроқ жалб этиш, уларнинг мазкур спорт турига бўлган қизиқиш ва меҳрини ошириш мақсадида яқин ўтмишнинг маҳоратли футболчилари иштирокида турли учрашувлар ўтказилиши йўлга қўйилаётганидан хабаарингиз бор.

Шу мақсадда айни кунларда Фарғона водийсида ишчи ташриф билан бўлиб турган ЎзПФЛ Мухлислар билан ишлаш бўлими вакиллари “Навбаҳор” клубига ташриф буюришди ва якунда Наманган шаҳридаги Давлатобод енгил саноат ва касб-ҳунар коллежи талаблари билан Акмал Теляков ва Аббос Латифбоев иштирокида учрашув ташкил этилди.

ПФЛ вакиллари дастлаб Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳга ташриф буюриб, “Навбаҳор” ПФК ва “Марказий” ўйингоҳ раҳбарияти билан учрашишди. Мазкур учрашув жараёнида ПФЛ вакиллари мухлисларни стадионларга жалб этиш борасида олиб борилаётган ишлар, ПФЛ ҳамда Республика маҳаллалар кенгаши ва олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги билан имзоланган Меморандумга асосан, ҳар бир клуб ўз вилоятидаги маҳаллалар, ОТМ ҳамда касб-ҳунар коллежлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиши, улардаги иқтидорли футболчиларга кўпроқ эътибор қаратиши жоизлиги, жамоаларнинг байроқларига ўз рамзи туширилиши, ҳар бир клуб ўз шиори, маскоти ҳамда мадҳиясига эга бўлиши, йиллик абонементлар чиқариши, ишқибозларга қулайлик яратиш мақсадида стадионнинг ичида фаст-фуд ва салқин ичимликлар савдосини ташкил этиши лозимлигини айтиб ўтди.

“Навбаҳор” ПФК вице-президенти Бахтиёр Усманов 2019 йилги мавсумда мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида бир қатор ишларни амалга ошириш борасида режалар тузилгани, жумладан, янги мавсумда “Навбаҳор”нинг уй учрашувларидаги футбол баҳслари 8та видеокамера орқали намойиш этилиши, бу эса “Навбаҳор”нинг ўз майдонидаги ўйинларининг жонли трансляцияси сифати яхшиланиши, реклама баннерлари электрон ёзувли кўринишда бўлиши, “Марказий” ўйингоҳга жамоа рамзи бўлган лочин қуши монументининг ўрнатилиши, жорий йилдан бошлаб, ўйингоҳда янги рақамли технологиялар ҳаётга татбиқ этилишини таъкидлади.

Шундан сўнг, “Марказий” ўйингоҳнинг анжуманлар залида ПФЛ, “Навбаҳор” ПФК, вилоят маҳаллалар кенгаши ва вилоят касб-ҳунар таълим бошқармаси вакиллари, бундан ташқари, “Навбаҳор”нинг фахрий футболчилари – Акмал Теляков ва Аббос Латифбоев иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Сўнгра ПФЛ вакиллари Наманган шаҳридаги Давлатобод енгил саноат ва касб-ҳунар коллежига ташриф буюриб, мазкур коллежнинг мажлислар залида талабалар билан учрашув ташкил этилди.

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 13:30, 16.02.2019.
Ўқилди: 3189 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик