“Арсенал” ҳужумчиси Александр Ляказетт Европа лигаси доирасида БАТЭга қарши ўйинда олган қизил карточкаси учун мухлислардан кечирим сўради.
“Жамоани шундай ёмон ҳолатда қолдириш – энг ёмон ҳиссиётлардан бири. Мен ўзимни идора қилишим керак эди лекин, бу осон эмас.Кечирасизлар.
Олдинда жавоб учрашуви турибди, ишонаман жамоам кейинги босқичга чиқди”, – дейди Ляказетт.
Эслатиб ўтамиз, учрашувнинг 85-дақиқасида франциялик футболчи Александр Филиповични чаканига билан туртди ва тўғридан-тўғри қизил карточка олди.