Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Қўқонда фахрий футболчилар мухлислар билан учрашдилар

Баҳо:
+ | -

Айни кунларда бутун республикамиз бўйлаб янги футбол мавсуми олдидан турли тадбирлар, мухлислар билан учрашувлар ҳамда суперлига ўйинларига мухлисларни жалб қилиш борасида тарғибот ишлари ўтказилмоқда.

Шундай тадбирлардан бири бугун Қўқон шаҳрида бўлиб ўтди. ПФЛнинг мухлислар билан ишлаш бўлими ходимлари “Қўқон-1912” футбол клубига ташриф буюрдилар.

“Марказий” стадионда клуб вакиллари ҳамда стадион раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда 2019 йилги Суперлига ўйинларига тайёргарлик, мухлисларга яратилиш лозим бўлган қулайликлар борасида ўзаро фикр алмашилди.

Шундан сўнг Қўқон педагогика коллежида футбол мухлислари бўлган талаба ёшлар билан “Қўқон-1912” футбол клубининг фахрий футболчилари Азамат Ашурматов ҳамда Алишер Отажоновлар иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда “Қўқон-1912” футбол клуби матбуот ва маркетинг бўлими бошлиғи Акрамжон Мамадалиев иштирок этиб, мухлисларга янги мавсумга бўлаётган тайёргарлик жараёнлари, жамоадаги ўзгаришлар борасида маълумот бериб ўтди. 

Фахрий футболчилар ёшларни спортга, хусусан футбол билан шуғулланишга тарғиб қилдилар. Мухлислар ва фахрий футболчилар ўртасида ўзига хос мастер – класс ташкил қилинди.

Учрашувда иштирок этган мухлис ва мухлисалар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга “Қўқон-1912” футбол клуби ходимларидан, мухлислар клуби фаолларидан жавоблар олишди.


Учрашувда “Сиз Қўқон футболи тарихини қанчалик биласиз” деб номланаган викторина ўтказилди. Берилган саволларга тез ва аниқ жавоб йўллаган мухлислар, фахрий футболчиларнинг дастхатлари туширилган коптокларни қўлга киритдилар.

Бўлиб ўтган тадбирда шунингдек мухлислар клуби фаоллари, маҳалла ва олий таълим бошқармаси ходилари ҳам иштирок этишди.

Тадбир жуда қизиқарли ва мухлисларнинг ёдида қолардиган лаҳзаларга бой тарзда бўлиб ўтди. Тадбир якунида ПФЛнинг мухлислар билан ишлаш бўлими ходимлари билан ҳамкорликда бундай тадбирларни янада кўпроқ ўтказишга келишиб олинди.

Манба: www.kokand1912
Киритилди: 20:32, 16.02.2019.
Ўқилди: 1563 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.