Болгария пойтахти София шаҳрида бокс бўйича «Странджа» халқаро турнири ўзининг энг қизғин палласига етиб келди. Бугун мусобақада финал баҳслари бўлиб ўтади. Ҳал қилувчи жангларга тўртта боксчимиз рингга кўтарилади.
-56 кг вазн тоифасидаги жанг финалида икки ўзбек чарм қўлқоп усталари - Абдулҳай Шораҳматов – Миразиз Мирзаҳалилов жанг қилиши сабабли биз учун битта олтин медаль нақд эди.
Vesti.kz сайти хабарига кўра, -69 кг вазн тоифасида финалда ҳамюртимиз Бобоусмон Батуровга қарши рингга чиқиши керак бўлган Абилайхан Жусупов (Қозоғистон) жангга чиқмайдиган бўлди. Қозоғистонлик боксчининг қўлида жароҳати бор.
Эслатиб ўтамиз, -52 кг вазн тоифасидаги финалда боксчимиз Худойназар Файзов болгариялик Даниэл Асенов билан жанг қилади.