Кириш Регистрация
09/03 00:45 Милан 1-0 Интер
09/03 01:00 Валенсия 3-2 Алавес
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи 3-0 Андижон
10/03 19:45 Машъал 0-2 Қизилқум
10/03 20:30 Пахтакор 0-1 Навбаҳор
10/03 22:45 Галатасарой - Ливерпуль
11/03 01:00 Аталанта - Бавария
11/03 01:00 Атлетико - Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл - Барселона
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм
11/03 22:45 Байер - Арсенал

Суперкубок олдидан матбуот анжумани мухлислар қаршисида — «Самарқанд дарвоза»да бўлиб ўтади

Баҳо:
+ | -
Профессионал футбол лигаси Ўзбекистон Суперлигаси учрашувини юқори савияда ташкил этиш йўлида “Самарқанд дарвоза” савдо-кўнгилочар маркази билан келишувга эришди. Унга кўра, Суперкубок олдидан ҳар икки жамоа бош мураббийлари ҳамда футболчилари иштирокидаги матбуот анжумани Тошкент марказида жойлашган “Самарқанд дарвоза”да бўлиб ўтади.   Режага кўра, Миржалол Қосимов ҳам, Андрей Фёдоров ҳам матбуот анжуманига жамоанинг етакчи футболчилари билан ташриф буюради. Бунда анжуман одатдаги кўринишда эмас, байрамона руҳда ўтиши асосий аҳамият касб этади. Мазкур жараённи исталган футбол мухлиси кузатиб бориш имкониятига эга.   Ўзбекистон Суперкубоги ғолибига топшириладиган соврин ҳам шу куни “Самарқанд дарвоза”га олиб келинади. Истовчилар унинг фонида футболчилар ҳамда мураббийлар билан суратга тушишлари мумкин. Шунингдек, 23 февраль куни “Пахтакор” стадионида ўтказиладиган Суперкубок ўйини учун Профессионал футбол лигаси ташриф буюрувчиларга бепул чипталар тақдим этади.   АГМК ва “Локомотив” клублари мухлислари ўз суюкли футболчиларидан дастхат олиш, улар билан юзма-юз суҳбатлашиш имкониятга эга бўлишлари мумкин. Профессионал футбол лигаси мухлисларнинг миллионлар ўйинига бўлган меҳрини қайтариш, ишқибозлар орасига янада яқинроқ кириб бориш йўлида бу каби тадбирларни тез-тез амалга оширишни режалаштирган. Ёзга қадар Ўзбекистон чемпиони ва кубоги соҳиблари қабул қилиб оладиган сифатли соврин ҳам тайёр бўлади. Мазкур совринлар бутун мамлакат бўйлаб айланади, улар биринчи навбатда мухлислар кўз ўнгида намойиш этилади.    Маълумот учун, “Самарқанд дарвоза” савдо-кўнгилочар марказидаги тадбир 22 февраль — жума куни бўлиб ўтади. Унинг аниқ вақти тез орада маълум қилинади.
Манба: UFA
Киритилди: 16:26, 19.02.2019.
Ўқилди: 3082 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 10-март куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [10745]

ЕЧЛ. Суперкомпьютер «Реал» — «Манчестер Сити» қарама-қаршилиги ғолибини тахмин қилди [9313]

«Ҳамиша тайёр». «Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусановнинг жамоасини голдан қутқарган ҳаракати видеосини эълон қилди (видео) [4615]

Хосе Мария Мендес – Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи [3253]

Беларуслик футболчи Абдуқодир Ҳусанов ҳақида фикр билдирди [3225]

"Реал Мадрид" "Манчестер Сити"га қарши дастлабки ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари ҳақида расмий маълумот берди [2799]

Ла Лига Мессининг «Барселона»га қайтишига рухсат берганмиди? Тебас жавоб берди [2181]

Ироқ терма жамоаси устози: «Илтимос, бизга ёрдам беринг» [2116]

«Ливерпуль» «Интер» юлдузи трансферига тайёргарлик кўрмоқда [1974]

Football365: "Челси" "Барселона"нинг 3 нафар футболчиси учун 250 миллион евро сарфлаши мумкин [1894]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.