Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

Суперкубок учрашувига ОАВ вакилларининг кириш тартиби хусусида

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, Ўзбекистон суперкубоги-2019 ўйини 23 февраль куни бўлиб ўтади.

Мамлакат чемпиони “Локомотив” ҳамда Ўзбекистон кубогининг амалдаги соҳиби АГМК жамоалари ўртасида кечадиган Суперкубок ўйини пойтахтдаги “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади ва 16:00да старт олади. Қайд этиш жоиз, учрашув “Спорт” телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирда намойиш этилади.

Мазкур учрашувга ташриф буюриш ниятида бўлган ОАВ ходимлари 2018 йилги мавсумдаги аккредитацион карталари билан стадионга ташриф буюришлари мумкин. Шунингдек, ўтган мавсумда ПФЛда аккредитациядан ўтмаган, бироқ Суперкубок баҳсини бевосита стадиондан ёритишни истаган ОАВ вакилларига эса бир марталик аккредитацион карталар тақдим этилади. Бунинг учун ПФЛ электрон почтаси (info@pfl.uz)га 22 февраль 17:00га қадар ўз исм-фамилиянгиз ва фаолият олиб борадиган нашрингиз номини ёзиб юборсангиз етарли.  

Бир марталик аккредитацион карталар ўйинолди матбуот анжумани пайтида тақдим этилади.

2018 йилда аккредитация олган журналистлар эса “Пахтакор” стадионига ўзларида мавжуд аккредитацион карталар билан киришлари мумкин бўлади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 10:15, 22.02.2019.
Ўқилди: 2215 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.