Кириш Регистрация
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 19:00 Ал-Айн 1-2 Ал-Аҳли (СА)
25/11 21:00 Истиқлол 0-0 Пахтакор
25/11 21:00 Ал-Ғарафа 1-3 Ан-Наср (СА)
25/11 22:30 Эмполи 1-1 Удинезе
25/11 23:00 Ар-Райян - Персеполис
26/11 00:45 Венеция 0-1 Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл 0-2 Вест Хэм
26/11 15:00 Ульсан Хёндэ 1-3 Шангхай Порт
26/11 15:00 Виссел Кобе 3-2 Сентрэл Кост

Сакен Полатов: «Умид қиламизки, боксчиларимиз либосида яқинда WSB ғолибларининг юлдузчаси пайдо бўлади»

Баҳо:
+ | -

WSB турнирининг IX мавсуми октябрь ойида старт олади. «Uzbek Tigers» жамоасининг янги мавсумда мусобақада иштирок этмаслиги ҳақидаги миш-мишлар расман рад этилди. Бокчиларимиз мухлисларни янги ғалабалар ва ажойиб натижалар билан хурсанд қилиш, шунингдек, Токио 2020 Олимпиадаси лицензияларини қўлга киритиш учун қўлдан келган барча ишни қиладилар. Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов «Uzbek Tigers» мазкур мусобақада ғолиб бўла олиши ҳақида гапирди.

«WSB мусобақасида иштирок этадиган «Uzbek Tigers» жамоаси маъмуриятининг янгиланиши натижаларни яхшилашга бўлган масъулиятни оширади. Федерациянинг биринчи галдаги вазифаси боксимиз муваффақиятининг давомий бўлишини таъминлашдир. WSB турниридаги муваффақиятли иштирок ҳам бизнинг асосий йўналишларимиздан бири ҳисобланади. «Uzbek Tigers» ғалаба қозонишни билади ва буни исботлай олган жамоа. Ишонамизки, яқин орада боксчиларимиз либосида WSB ғолибларининг юлдузчаси пайдо бўлади. Халқимизнинг жамоага бўлган ишончи ва меҳри бокчиларимизнинг ғалабаси учун ҳақиқий мотивация вазифасини бажаради», – деди Сакен Полатов.

Жамоанинг бош менежери Абдуллоҳ Сагдиев эса боксчиларимиз жанговар кайфиятда эканлигини қайд этди, шунингдек, у қўллаб-қувватлов учун мухлисларга миннатдорчилик билдирди.

«Жамоа ва WSB турниридаги иштирок мен учун Ўзбекистон бокс федерациясидаги фаолиятимнинг масъулиятли вазифаларидан бири ҳисобланади. Биз боксчиларимизнинг ғалаба қозона олишларини ва бунинг учун уларда барча нарса борлигини биламиз. Федерациянинг янги раҳбарияти жамоа мураббийлар штабини кучайтириш, моддий-техник базасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратаётгани катта аҳамиятга эга. Биз масъуллар жамоамизнинг ғалабаси учун бор куч, билим ва тажрибамизни ишга соламиз. Вақтни бой бермай, бугуноқ тайёргарликка киришишимиз лозим. Мавсум октябрь ойида бошланади. Йигитлар айни пайтда жанговар кайфиятда. Мухлисларимизга раҳмат. Шак шубҳа йўқки, биз ишончни оқлаймиз», – деди Абдуллоҳ Сагдиев.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 15:02, 22.02.2019.
Ўқилди: 3531 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.