Кириш Регистрация
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

Сульшер: «МЮ» топ-4га киргани учун хурсанд бўладиган клубга айланиб қолмаслиги керак»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» клуби бош мураббийи вазифасини бажараётган Уле-Гуннар Сульшер «Ливерпуль»га қарши бўладиган ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Албатта, «Ливерпуль» анча йиллардан бери Англия чемпиони бўлмагани учун ҳозирда босимни ҳис қилмоқда. Ўйлашимча, жамоанинг барча мухлислари ва футболчилари буни ҳис қилиб туришибди.

«Манчестер Юнайтед» эса бир неча йиллардан бери Премьер-лигада ғолиб чиқмади. Вазиятни ўзгартиришни истаймиз. «МЮ» топ-4га киргани учун хурсанд бўладиган клубга айланиб қолмаслиги керак.

Ўз олдига юқори бўлмаган вазифани қўйиб, уни бажаргандан кўра, юксак вазифани қўйиб, унга эришмаслик яхшироқ.

«Ливерпуль»нинг кўп мухлислари ҳар йили жамоанинг чемпион бўлишини тахмин қилишади, аммо октябрь келиши билан: «Окей, кейинги мавсумда ғолиб чиқамиз», — деб айтишади», — дея Сульшернинг сўзларидан иқтибос келтирди Sky Sports нашри.

Манба: championat.com
Киритилди: 13:50, 24.02.2019.
Ўқилди: 3266 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.