Аввал хабар бериб ўтганимиздек, ёш дзюдочиларимиз Озарбайжон пойтахти Боку шаҳридаги халқаро турнирда иштирок этаётгандилар.
Бугун ўтказилган баҳсларда -57 кг вазн тоифасида Шукуржон Аминов барча рақибларини мағлубиятга учратиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой эгаллади. Қизлар ўртасида -70 кг вазн тоифасида ўтказилган баҳсларда Ирисхон Қурбонбоева ҳам олтин медалга сазовор бўлди. +90 кг вазнли Исломбек Равшанқулов ҳам терма жамоамиз ҳисобига олтин медални қўшиб қўйди. -66 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Самандар Тошбоев эса бронза медали соҳибига айланди.
Эслатиб ўтамиз, кеча Камолиддин Бахтиёров (-60 кг) олтин, Хосият Ҳасанбоева (-44 кг) эса бронза медалига эга чиққанди.