Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция 2-0 Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

«Humo Arena» қачон очилиши маълум бўлди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Хабарингиз бор, онлайн нашримизда “Humo Arena” шу йил баҳор фаслида очилиши режалаштирилаётгани ҳақида хабар бергандик.

Ўша сана аниқ бўлди. Ўзбекистон хоккей федерацияси хабарига кўра, мазкур замонавий муз саройининг очилиши 15 март куни бўлиб ўтиши мўлжалланяпти.

Унинг очилиш маросимига МДҲ давлатларидан олий мартабали меҳмонлар келиши кутилмоқда.

Ушбу спорт мажмуаси қурилиши 2017 йилда бошланган эди. Аввалига кўп функцияли муз саройини 2018 йилнинг учинчи чорагида фойдаланишга топшириш мўлжалланган эди. Кейин бу муддат 2018 йилнинг охирига кўчирилди.

Марказий арена ўзига 12 минг кишини сиғдира олади. Бу ерда қишки спорт турлари (хоккей, шорт-трек, фигурали учиш ва кёрлинг) бўйича мусобақалар ўтказиш, кўргазмалар ҳамда форумлар ташкил этиш режалаштирилган.

Комплекс етти қаватдан иборат бўлиб, улардан бири ер остида жойлашади. Умумий майдони 82,2 минг кв. метр, баландлиги 40 метр. Унинг яқинида 1600 та автомобиль учун мўлжалланган тўрт қаватли тураргоҳ бунёд этиляпти.

Қурилиш ишлари билан буюртмачи ташкилот “Wind Rose” МЧЖ шуғулланмоқда.

Лойиҳага Германия, Россия, Австрия, Испания, Франция, Италия ва бошқа давлатлардан ўнга яқин шерик компаниялар таклиф этилган. Улар металл конструкциялари, акустика, ўриндиқлар, муз, коммуникациялар ва бошқа йўналишларда фаолият олиб боришмоқда.

Лойиҳанинг умумий қиймати 1,5 трлн. сўм бўлиб, шундан 185 млн. АҚШ долларини хориж инвестицияси ташкил этади.

Манба: xs.uz
Киритилди: 12:55, 26.02.2019.
Ўқилди: 3366 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [5800]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [2890]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [2695]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [2663]

«Реал» ва «Барселона» АПЛ юлдузини нишонга олди [1917]

ZO'R TV Франция - Марокаш учрашувини жонли эфирда намойиш этади [1891]

Аргентина футбол ассоциациясига қарши текширув бошланди [1870]

Франция — Марокаш: ЖЧ-2026 ярим финалини ўтказиб юбориш хавфи остида турган франциялик футболчилар [1754]

Расман! Садриддин Ҳасанов «Брага» ёшлар жамоаси сафига қўшилди [1628]

«Боруссия» ва «Барселона» ўртасидаги Адейеми трансфери бўйича музокаралар тафсилотлари маълум бўлди [1534]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик