Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Ўзбекистон U-18 терма жамоаси машғулотларни давом эттирмоқда, бугун навбатдаги назорат ўйини ўтказилади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон U-18 терма жамоаси "Чиғатой" спорт мажмуасида йиғин ўтказаётгани ҳақида хабар бериб ўтгандик. Йиғин икки босқичда ўтказилиб, унда 50 нафар футболчи қатнашиши режалаштирилган. Йиғиннинг биринчи қисмида терма жамоага асосий номзод бўлган 25 нафар футболчи синовдан ўтказилди. Шу билан бирга бир қатор назорат учрашувлари ҳам ташкил этилди. Жумладан, Отабек Ғуломхўжаев шогирдлари "Бунёдкор" ёшларини 2:0 ҳисобида, "Локомотив" ёшларини эса 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратишди.

Айни пайтда Ўзбекистон U-18 терма жамоаси йиғинининг иккинчи қисми бошланди. Бу йиғинга ҳам яна 25 нафар футболчи таклиф этилган. 

Отабек Ғуломхўжаев мазкур йиғин давомида терма жамоанинг асосини шакллантириш билан бирга, янги футболчиларни ҳам синовдан ўтказиб олмоқда.

"Йиғинни икки қисмга бўлиб ўтказишдан асосий мақсад иложи борича кўпроқ футболчиларни синовдан ўтказиб олиш. 25 нафардан иборат иккита таркиб бир-бирига рақобат пайдо қилади. Ҳеч қайси футболчи асосий таркибдаги ўрним кафолатланган, деган хаёлда хотиржам бўлмайди. Доимо ўз устида ишлаши, машғулотларда астойидил меҳнат қилиши талаб этилади. 

Ҳозирги таркиб билан кўпроқ тактик машғулотлар ўтказмоқдамиз. Улар билан қандай ҳимояланиш, ҳимоядан ҳужумга ўтиш, стандарт вазиятларда жарима майдончаси ичида қандай жойлашиш бўйича машқлар олиб боряпмиз. Футболчилар бизнинг ғояларимизни тушуниб, кундан кунга кўрсатмаларимизни яхшироқ бажаришяпти. Асосий мақсадимиз фақат Осиё чемпионати саралашига тайёргарлик кўриш эмас. Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритиш, кейин у ерда муваффақиятли қатнашиб, Жаҳон чемпионатида иштирок этиш шубҳасиз бош мақсадимиз. Шу билан бирга биз мазкур футболчиларни бўлажак миллий ва Олимпия терма жамоаларига тайёрлаб боришни ҳам режалаштирганмиз", - деди Ўзбекистон U-18 терма жамоаси бош мураббийи Отабек Ғуломхўжаев.

Бугун терма жамоа аъзолари "Нурафшон" жамоасига қарши назорат ўйини ўтказиш режалаштирилган.

 
Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 15:29, 26.02.2019.
Ўқилди: 1314 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.