Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Азим Аҳмедов: «Мухлислардан бир-биримизни қўллаб-қувватлашликни сўрайман»

Баҳо:
+ | -

Қрим ва Туркиядаги йиғинлардан кейин мавсумга тайёргарликнинг сўнгги қисмини Наманганда давом эттираётган “Навбаҳор”  клуби таркиб жиҳатдан анча ўзгарган. Биз эса маҳоратли ярим ҳимоячи Азим Аҳмедов билан суҳбат қурдик.

- “Навбаҳор”нинг  йиғинига Туркияда қўшилдингиз. У ердаги йиғин ва ўртоқлик ўйинларидаги рақиблар ҳақида қандай фикрдасиз?

- Туркияда яхши тайёргарлик олиб борилди. Рақиблар кучли ва тўғри танланган деб ўйлайман. Уларга қарши кечган назорат – синов  баҳсларида ўзимиз учун керакли бўлган кўплаб жиҳатларни ўргандик. Ушбу йиғинда асосий эътибор жисмоний тайёргарликка қаратилди.

- Канчельскис ҳам Арвеладзе каби Европа футболидан баҳраманд бўлган мутахассис. Унинг маҳаллий мураббийлардан ажралиб турадиган қандайдир устун жиҳатларини сездингизми?

- Арвеладзе қўл остида бир ярим йил ўйнаган футболчи сифатида шуни айтишим мумкинки, бу мураббий ҳақиқатдан ҳам Ўзбекистонга Европа футболини олиб киряпти. Ўйлашимча бу икки мутахассис кўпни кўрган тажрибали мураббий сифатида клубларимизни ўсишга эриштира олади.

- Сизнингча, Навбаҳорда асосий таркиб футболчисига айланиш учун имконият яхшироқми?

- “Навбаҳор”да ҳам рақобат кучли деб ўйлайман. Очиғи, олдимда бир қатор таклифлар бор эди. Лекин “Навбаҳор”ни танладим. Мақсадим ўз устимда ишлаб, астойдил меҳнат қилиб, асосий таркибдан жой олиш. Ҳозирда бор эътиборимни “Навбаҳор”га қаратмоқчиман.

- Маълум муддатдан сўнг яна қадрдон жамоангизга қайтдингиз. Наманганлик мухлисларни соғинганингиз аниқ. Лекин “Навбаҳор ўйингоҳи майдони ҳали мавсумга тайёр бўлмагани боис, Намангандаги илк учрашув узоққа чўзилиши мумкин…

- Ҳа, тўғри. Биринчи навбатда мухлисларни жуда ҳам соғиндим. Майдон масаласига келадиган бўлсак, барчаси яхши ҳолатга келтириляпти. Бизни мухлислар меҳмонда ҳам қўллаб-қувватлашади, буни жуда яхши биламан. Улар бизни ёлғизлатиб қўйишмайди. Худо хоҳласа, уларни хурсанд қиламиз.

Пахтакор ОЧЛ гуруҳ баҳсларига йўлланма олди. Жамоадан кетганингизга ачинмадингизми?

- Олдин ҳам айтдимку, захирада ўтириб, меҳнат қилмасдан пул топмоқчи эмасман. Шу сабабли, “Навбаҳор”да қаттиқ меҳнат қилмоқчиман.

- “Реалдан Ювентусга ўтган Роналдунинг мақсадлари барчага аён. ПахтакорданНавбаҳорга ўтган Аҳмедовнинг мақсадлари қандай?

- Энг катта мақсадим, наманганлик жонкуяр мухлисларни хурсанд қилиш. Бу ерда жонимни бериб ўйнамоқчиман. Мухлислардан эса ҳар қандай ҳолатда ҳам бир-биримизни қўллаб-қувватлашликни сўраб қоламан. Аввало ёмон кун бўлмасин, лекин футболда барча нарса бўлиши мумкин. Шунда ҳам ишончни йўқотмайлик. Худо хоҳласа ана шунда барчаси яхши бўлади.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 09:39, 27.02.2019.
Ўқилди: 2132 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Перес «Реал» учун янги юлдуз танлади [2223]

Моуриньонинг «Реал» билан шартнома муддати маълум бўлди [2192]

Zo'r TV телеканали 16-май куни Англия кубогининг финали — «Челси» - «Манчестер Сити» ўйинини жонли трансляция қилади [2067]

Камавинга учун тўртта топ-клуб курашмоқда [1909]

АПЛ. «Астон Вилла» «Ливерпуль»ни мағлуб этиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1793]

Жанубий Корея терма жамоаси ЖЧ-2026 учун таркибини эълон қилди [1730]

Фермин Лопес Флорентино Переснинг «ўғирланган совринлар» ҳақидаги айбловига кескин жавоб қайтарди [1626]

Marca: Жозе Моуриньо — 99 фоизга «Реал»нинг янги бош мураббийи [1616]

«Барселона» Левандовски билан хайрлашди: «Юлдуз бўлиб келдинг — афсона бўлиб кетяпсан» [1607]

«Ҳеч қачон!»: Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги хабарларга кескин жавоб қайтарди [1554]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик