Кириш Регистрация
02/04 18:30 Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор 2-0 Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона

ЎФА Самвел Бабаян иши бўйича расмий баёнот берди

Баҳо:
+ | -1

Ўзбекистонлик мутахассис Самвел Бабаяннинг Тошкентнинг “Локомотив” футбол клубида иш бошлаши юзасидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси қуйидагиларни маълум қилади.  

Самвел Бабаян Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 йўлланмасини қўлга кирита олмаганидан сўнг истеъфога чиқарилганди. Кейинроқ ташкилот Самвел Бабаяннинг бош жамоадаги фаолиятини алоҳида ўрганиб чиқиш талаб этилган ўн мингдан зиёд мактубни Ўзбекистон Республикаси Президентининг портали орқали қабул қилиб олди. Айнан мана шу сўровларга асосан 2018 йилнинг 15 январь куни Самвел Бабаянга нисбатан Ўзбекистон футбол ассоциацияси иш очди ҳамда мазкур иш якунига қадар ЎФА Ижроқўми мураббийни футболдан четлатди.  

Ўрганишлар Самвел Бабаян миллий терма жамоадан ўз манфаатлари йўлида фойдаланганди деган хулосага олиб келди. Шунинг ўзиёқ унинг учун терма жамоалар эшикларини ёпиш учун етарли бўлди. Бироқ кейинчалик ЎФА Ижроқўмига  “Бунёдкор” футбол клуби номидан билдирги тақдим этилиб, Бабаяндан дисквалификацияни олиб ташлаш сўралган.   “Бунёдкор” футбол клуби С.Бабаянга шахсий кафил бўлиш ташаббусини билдиради ва унга қўлланилган интизомий чорани енгиллаштиришни сўрайди. Зеро сўнгги вақтларда давлат раҳбарининг шахсан ўзи билиб-билмай айбли қилмиш қилган ва ўз айбидан чуқур пушаймон бўлган шахсларни афв этмоқда. Ўз навбатида айбини тан олган ва уни ювиш учун меҳнат қилишга тайёр турган шахсларга нисбатан инсонпарварлик принципини қўллаган ҳолда ёрдам қўлини чўзиш зарур деб ҳисоблаймиз”, — дейилади  ёзилган билдиргида.   

ЎФА Ижроқўми аъзолари мазкур хатни бир овоздан ёқлади. Шу тариқа Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан очилган иш 2018 йилнинг 1 февраль куни ёпилди ҳамда Самвел Бабаяннинг дисквалификацияси бекор қилинди.      

Самвел Бабаян термада фаолият олиб борган даврда йўл қўйилган камчиликлар, унинг термага бош мураббий этиб тайинланиши борасидаги қарорнинг узвий давомидир. Бу ҳолат Ўзбекистон футбол ассоциациясига хулоса ўрнида хизмат қилиб, миллий терма жамоа бош мураббийи жавоб бериши керак бўлган аниқ талаблар ишлаб чиқилиши вазифа сифатида ЎФА Терма жамоалар бўлимига топширилди. Унга кўра, миллий терма жамоани кейинги ўринларда Европа ва Лотин Америкаси футболи билан яхши таниш бўлган, улардаги устун жиҳатларни ўзбекистонлик футболчиларга ўргата олиш салоҳиятига эга бўлган, шунингдек, фаолияти давомида кўзга кўринарли ютуқларни қўлга киритган мутахассис бошқариши керак эди. ЎФА шундан келиб чиққан ҳолда миллий терма жамоага таниқлик аргентиналик мутахассис Эктор Куперни олиб келди.   ЎФА бундан буён Самвел Бабаян Ўзбекистоннинг ҳеч қайси терма жамоасида фаолият юритишига йўл қўймайди.

Қўшимчасига, кейинги фаолиятини Самвел Бабаянсиз тасаввур қила олмаган “Локомотив” футбол клубининг қарорига ҳам қаршилик кўрсатмайди.

Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 12:18, 27.02.2019.
Ўқилди: 7580 марта.
Фикрлар: 27 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Барселона" 11 нафар футболчиси билан хайрлашиши мумкин [4504]

Ламин Ямаль маош борасида Килиан Мбаппени қарийб тўрт баробарга ортда қолдириши мумкин, агар... [4387]

Аёллар ўртасидаги ЕЧЛ. «Барселона» «Реал»ни шармандали тарзда турнирдан чиқариб юборди (Видеошарҳ) [2519]

Ла Лиганинг энг кўп маош олувчи юлдузлари эълон қилинди! [2379]

Месси ЖЧ-2026 да иштирок этмаслиги мумкин [2283]

Англияда ким энг кўп маош олади? Футболчилар ва мураббийлар рўйхати [1922]

Килиан Мбаппе ижтимоий тармоқларда танқидлар остида: У Н’Голо Кантега нисбатан ҳурматсизлик қилдими? (+Видео) [1873]

Элдор Шомуродов ўзбекистонлик футболчилар нима учун РПЛда камайганини тушунтирди [1610]

«Реал Мадрид»нинг шорт-листидан 7 нафар ярим ҳимоячи ўрин олган [1595]

Холанд «Барселона» учун кутишга тайёр: У агентига музокараларни тўхтатишни буюрди [1583]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик