Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Ўзбекистонлик спортчилар Бутунжаҳон қишки универсиадада иштирок этишади

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Жорий йилнинг 2-12 март кунлари Россиянинг Красноярск шаҳрида Бутунжаҳон қишки универсиада бўлиб ўтади. Ушбу нуфузли спорт анжуманида Ўзбекистон спорт делегацияси ҳам иштирок этади. 

Мусобақада юртимиз шарафини Али Тўхтаев ва Иван Меркушин мураббийлигида Комилжон Тўхтаев, Дамир Бухарбаев, Алдиёр Гаипов, Екатерина Лябина ҳамда Жасур Маҳмудов ҳимоя қилишади.

Кичик Олимпиада, дея таърифланадиган Бутунжаҳон талабалар спорт ўйинлари ёки соддароқ қилиб айтганда Универсиада мана 50 йилдирки, аҳамияти жиҳатидан жаҳон спорт аренасида иккинчи халқаро комплекс тадбир ҳисобланади.

Универсиада – Халқаро талабалар спорти федерацияси (FISU) шафелигида талабалар ўртасида, Олимпия циклдан фарқли равишда ҳар икки йилда бир маротаба ўтказиладиган халқаро мусобақа ҳисобланади. Баҳсларда 17 ёшдан 25 ёшгача бўлган талабалар ва мусобақа ўтказилаётган йилда диплом олган битирувчилар иштирок этишлари мумкин.

Бу галги Универсиадада 50 дан ортиқ давлатдан 3000 нафарга яқин спортчи иштирок этиши кутиляпти. Талаба-спортчилар биатлон, тоғ чанғиси, керлинг, чанғи пойгалари, сноуборд, конкида фигурали учиш, фристайл, хоккей, тўпли хоккей, чанғида мўлжални олиш ва шорт-трек каби 11 та спорт тури бўйича 76 та медаллар жамланмаси учун кураш олиб боришади.

Манба: minsport
Киритилди: 13:17, 27.02.2019.
Ўқилди: 1683 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.