Кириш Регистрация
25/04 00:00 Сандерленд 0-5 Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис 1-1 Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм 1-0 Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес 2-1 Мальорка
25/04 18:00 Парма 1-0 Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль 3-1 Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм 2-1 Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон 0-1 Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе 0-2 Барселона
25/04 21:00 Болонья 0-2 Рома
25/04 21:30 Арсенал 1-0 Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия 2-1 Жирона
25/04 23:45 Верона 0-0 Лечче
26/04 00:00 Атлетико 3-2 Атлетик Бильбао
26/04 15:30 Фиорентина 0-0 Сассуоло
26/04 17:00 Райо Вальекано 3-3 Реал Сосьедад
26/04 18:00 Женоа 0-2 Комо
26/04 19:15 Реал Овьедо - Эльче
26/04 21:00 Торино - Интер
26/04 21:30 Осасуна - Севилья
26/04 23:45 Милан - Ювентус
27/04 00:00 Вильярреал - Сельта
27/04 21:30 Кальяри - Аталанта
27/04 23:45 Лацио - Удинезе
28/04 00:00 Ман. Юнайтед - Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол - Леванте

«Металлург-woman» тайёргарликни давом эттирмоқда

Баҳо:
+ | -

Мамлакат миллий чемпионати баҳсларига тайёргарлик кўраётган Бекободнинг “Металлург-вумен” жамоаси қизлари ўқув-машғулот йиғинини давом эттирмоқда.

Ўтган мавсумда учинчи ўринни эгаллаб, бронза медалига сазовор бўлган Аваз Махсумов шогирдлари жисмоний тайёргарлик машқлари баробарида назорат учрашувларига ҳам эътибор қаратмоқда.

Бугун пойтахтимизнинг Чилонзор туманида жойлашган “Пахтакор” футбол академиясига қарашли сунъий қопламали майдонда бекободлик қизлар АГМК-вумен жамоасига қарши ўйин ўтказишди.

Қизиқарли ва муросасиз курашлар остида ўтган ўйинда “Металлург-вумен” қизлари ҳар томонлама устунлик қилишди. Учрашувдаги дастлабки ҳужумниёқ бекободликлар голга айлантиришди. Элвина Аблякимова дугоналари бошлаб берган ҳужумни гол билан якунлади.

Орадан йигирма дақиқача вақт ўтиб Шоира Қултўраева фарқни оширишга эришди. Иккинчи бўлимда ҳам яна бир марта муваффақиятга эришган Шоира дублини расмийлаштириш баробарида “Металлург-вумен”нинг йирик ғалабасини таъминлади.

Шу ўринда қайд этиш лозим, “Металлург-вумен”нинг бир қатор ўйинчилари айни пайтда Ўзбекистон терма жамоалари йиғинида иштирок этишмоқда.

Киритилди: 17:40, 03.03.2019.
Ўқилди: 1833 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик