Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Бахтиёр Ашурматов: «Жамоамизда айрим муаммолар бор»

Баҳо:
+ | -

Шу ҳафта бошида «Миллий» стадионида ташкил этилган Pepsi Суперлига-2019 баҳсларига қуръа ташлаш маросимида иштирокчи жамоалар бош мураббийлари ва спорт директорлари қатнашиб, ўз жамоаларининг илк турдаги рақиби, чемпионат формати ва бошқа муҳим масалалар билан яқиндан танишишди. Турли янгиликларга бой тарзда ўтган тадбирдан сўнг «Бухоро» клуби бош мураббийи Бахтиёр Ашурматовни суҳбатга тортиб, унга турли мавзудаги саволлар билан мурожаат этдик.

 - Бахтиёр ака, дастлаб чемпионатимизнинг жорий мавсумига ташланган қуръа хусусидаги фикр-мулоҳазаларингиз билан ўртоқлашсангиз.

- Очиғи, қуръа натижасини қизиқиш билан кутгандик. Аммо барибир, йил давомида барча жамоалар билан ўйнашга тўғри келади. Биринчи турда АГМКга тушганимиз қизиқ ҳолат бўлди. Рақибнинг қулай ёки ноқулайлиги юзасидан бирор фикр билдиришдан йироқман. Майдонимизда таъмирлаш ишлари давом этмоқда, шу боис биринчи турни ҳар қандай ҳолатда ҳам сафарда ўтказишимиз аниқ эди. Биринчи тур ҳеч қайси жамоа учун осон ўтмайди. Ҳаммаси тайёргарликка боғлиқ. АГМК билан бўладиган ўйин принципиал аҳамиятга эга. Чемпионатни ғалаба билан бошлаш ёқимли. Жамоамизда айрим муаммолар бор, шунга қарамай, астойдил меҳнат қилишда давом этамиз.

- Клубда муаммоли ҳолатлар кузатилаётган пайтда жамоангизнинг янги мавсум арафасида олиб борган тайёргарлигидан кўнглингиз тўлдими?

- Тараддуд аввалдан режалаштирилган тартибда амалга оширилди. Бироқ селекция ишларидан мураббий сифатида қониқмадим. Ўзимиз хоҳлаган футболчиларни жамоага жалб этолмадик. Чемпионат бошланишига бироз вақт бор. Яхши савия­даги, кучли ўйинчиларни таркибга қўшиб олишга уриниб кўрамиз. Акс ҳолда, қийин аҳволга тушиб қолишимиз ҳеч гапмас.

- Бошланажак мавсумда жамоа етакчи клублар билан рақобатлаша оладими?

- Уларга рақобат туғдиришимиз учун янада кучайишимиз лозим. Селекция ишларини тўхтатмаслик керак. Кўнгилдагидек таркиб шакллангандан кейингина аниқ фикр билдирсак бўлади.

- Асосий таркибга ўринбосарлар жамоасидан умидли футболчиларни ҳам киритасизми ёки тажрибали ўйинчиларга ишонч билдирасизми?

- Ҳозирги шуғулланаётган таркибимизга ўтган йилги ёшлар жамоасида ўйнаган бир қанча иқтидорларни ҳам қўшиб олдик. Вақти-вақти билан уларнинг хизматидан фойдаланиб турамиз. Кейинчалик чемпионат давомида ўзини кўрсатган ёш иқтидор эгаларини жамоага жалб этишда давом этамиз.

- Бу йил яна икки даврали форматга қайтилгани, иштирокчи жамоалар сони оширилганига муносабатингиз қандай?

- Ўзгаришлар қандай натижа келтиришини албатта, вақт кўрсатади. Йил якунида аниқ хулоса чиқарамиз. 12та иштирокчи, тўрт даврали тизим ва «олтин очко» қоидаси қайсидир маънода ўзини оқлаган бўлса, айрим жиҳатлар бўйича баҳсли ҳолатларни вужудга келтирди. Мутасадди раҳбарлар шундай қарорга келишган экан, уни тўғри қабул қиламиз. Мураббийларнинг иши футболчиларни ўйинларга ҳар томонлама - ҳам руҳан, ҳам жисмонан муносиб тайёрлаш ва ғалабалар билан мухлисларни хурсанд қилишдан иборат.

- Бухородаги стадион учрашувларни ўтказиш учун тўлиқ тайёр бўлмагунча сафарда ўйнайсизлар. Бунинг ҳам ўзига яраша ноқулайликлари бўлиши табиий...

- Албатта. Ахир «Ўз уйингда деворлар ҳам ёрдам беради», деб бежиз айтилмаган. Бухорода ўтказиладиган учрашувларда стадион ҳамиша ишқибозлар билан тўлади. Футболчилар ҳам бошқача иштиёқ билан тўп суришади. Мезбон мақоми остида ўйнаш осонроқ, назаримда.

- Дастлабки турда устунлик қайси жамоа тарафида бўлади? Рақибда ҳам, сизларда ҳам муаммолар етарлича...

- АГМК жамоаси тайёргарликни биздан олдин бошлаган. Улар Осиё Чемпионлар Лигаси «плей-офф» ўйинларида иштирок этишди. Шундай экан, Олмалиқда рақобатбардош жамоа шаклланиб улгурган, таркиб ва ўйин томонлама бизга нисбатан бироз устун. Лекин футболчилар ҳаммасини майдонда ҳал қилишади. Жанговар футбол намойиш этсак, рақибдаги устунликни йўққа чиқариш мумкин. Умид қиламанки, бу учрашувгача тайёр ҳолатда бўламиз.

- «Бухоро» бир қатор легионерларни кўрикдан ўтказди. Ушбу хорижлик футболчиларнинг тақдири нима бўлди?

- Улар билан дўстона хайрлашдик. Ахир легионер маҳаллий футболчилардан бир бош устун бўлиши даркор. Хориждан ўйинчи таклиф этаётганда, адашмаслик муҳим. Уларнинг бутун мавсум давомида жамоага ёрдам бериш салоҳиятига эга эканликлари аниқ бўлгачгина, шартнома имзолаш керак.

Манба: InterFutbol
Киритилди: 14:34, 04.03.2019.
Ўқилди: 2580 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.