Кириш Регистрация
16/02 21:00 Ал-Аҳли (СА) - Шабаб ал-Аҳли
16/02 21:00 Шаржа - Насаф
16/02 23:15 Ал-Ҳилол - Ал-Ваҳда
16/02 23:15 Аш-Шорта - Дуҳайл
17/02 00:45 Кальяри - Лечче
17/02 01:00 Жирона - Барселона

Баҳодир Жалолов жиддий рақибга қарши жанг қилади

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Профессионал бокснинг ўта оғир вазн (+90,7 кг) тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик Баҳодир Жалолов (4-0, 4 КО) 15 марта куни АҚШда ўзининг бешинчи жангини ўтказиши ҳақида хабар бергандик.

Боксчининг GoSport.uz интернет-нашрига маълум қилишича, Жалолов шу куни колумбиялик Сантандер Сильгадога (28-6, 22 КО) қарши рингга чиқади. Жанг Калифорния штатининг Тюстин шаҳридаги Маркони автомобиллар музейи саройида бўлиб ўтади.

Маълумот учун, Сильгадо ўз вақтида биринчи оғир (-90,7 кг) вазн тоифаси рейтингида биринчи ўринга кўтарилган ва 2012 йилда ўша вақтларда чемпион бўлган россиялик Денис Лебедевга қарши WBA чемпионлик камари учун рингга чиққан, аммо имкониятни бой берганди. Бундан ташқари Сильгадо бир неча маротаба иккинчи даражали камарлар учун жангларда иштирок этган.

Эслатиб ўтамиз, Баҳодир сўнгги марта 2018 йилнинг 8 декабрь куни Маркус Валентинга қарши рингга чиқиб, рақибини биринчи раунддаёқ нокаутга учратганди.

Манба: gosport.uz
Киритилди: 17:16, 07.03.2019.
Ўқилди: 3132 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.