Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Жавоҳир Эсонқулов: «Жавоҳир Сидиқов билан ака-укамиз»

Баҳо:
+ | -

“Қўқон-1912” клубига янги келиб қўшилган Жавоҳир Эсонқулов “Водий дербиси”да яхши таассурот қолдирдишунинг учун ушбу футболчи билан қисқача суҳбатда бўлдик.

– Аввало, «Қўқон-1912» оиласига хуш келибсиз. Жамоага мослашиб олдингизми ?

– Ассалому-алайкум. Жамоага тезда мослашиб олдим. Футболчилар ҳаммаси бир-бири билан аҳил. Жамоада мени яхши кутиб олишди. Мураббийларимизнинг муносабатлари ҳам жуда яхши. Қўқонлик мухлисларга ҳам саломларимни етказинг.

– «Навбаҳор»га қарши ўйин ҳақида фикрларингиз

– Ўйин ҳақиқий “дерби”га хос шиддатли ва кескин курашлар остида ўтди. Майдонда ҳақиқий “жанг” бўлди. Ҳар икки жамоада ҳам ғалаба қозониш имконияти бор эди. Ўйиндан завқ олдим. Футбол пайтида дўст, машҳурлик деган нарсалар бўлмайди. Майдонда ҳамма бир хил. Майдонга тушганимда фақат рақибларнинг формасига қараб ажратаман . кимга қарши ўйнаётганлигимни аҳамияти йўқ. Қайсидир юлдуз футболчини борлиги мени чўчитмайди.
Ўйиндан тугаганидан кейин наманганлик мухлисларнинг қилган қилиқлари бизга ёқмади. Бу футболчиларга бўлган ҳурматсизлик деб биламан. “Навбаҳор” юта олмаса бизда айб эмаску. Ўз футболчиларидан норози бўлишсин, рақибдан эмас.

– Ўз ўйинингиздан қониқдингизми ?

– Ўйинимдан бироз қониқдим. Чунки, бир йиллик танаффусдан кейин яна майдонга тушдим ва ўзимни кўрсатишга ҳаракат қилдим. Бир йил жароҳатимни тиклашга мажбур бўлдим. Агар “Навбаҳор”га қарши баҳсда юзага келган иккита имкониятнинг биттасидан самарали фойдаланиб гол урганимда эди, ўйинимдан юз фоиз қониқиш ҳосил қилган бўлардим.

– Қўқонлик мухлислар сизни жамоани тарк этган адашингиз Жавоҳир Сидиқовнинг ўрнини билинтирмайди деб ишонишмоқда. Ўзингиз нима дейсиз бу фикрга ?

– Мухлислар ишонч билдираётган экан, уларнинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламан. Жавоҳир Сидиқов Ўзбекистоннинг яхши футболчидан бири. У киши билан яқин қадрдон, ака-укадекмиз. Сидиқовга қарши бир неча бор ўйнаганман. Мухлислар ишончини оқлашга ҳаракат қиламан. Бунинг учун тинмай меҳнат қиламан.

– Сизни жамоага ким таклиф қилди? Шартномангиз қанча муддатли ?

– Мени жамоага Азиз Тўхтабоев таклиф қилган. Нўъмон Ҳасанов ҳам менинг ўйинларимни кузатган. Машғулотларда астойдил ишлашга ҳаракат қиляпман. Бош мураббийимизга асосий таркибда имконият берганлари учун раҳмат айтаман, ишончларини оқлашга ҳаракат қиламан.

“Қўқон-1912” жамоаси билан тузилган шартномам ҳозирча бир йилга мўлжалланган. Яхши ўйнаб турсам, мураббийлар ва раҳбариятнингшончига сазовор бўлсам келажакда яна шарномани узайтирармиз деб ўйлайман.

– Қўқонлик мухлисларга тилакларингиз

– Қўқонлик мухлислари жамоамизга жон куйдириб ишқибозлик қилишсин. Уларни уялтириб қўймасликка ҳаракат қиламиз. Биз ҳар доим мухлислар билан биргамиз. Мухлислар билан бир оила бўлишимиз керак. Қайсидир мухлисимиз мен билан учрашмоқчи бўлса , мен доим тайёрман. Биз футболчилар улар учун майдонга тушамиз. Қўқонлик мухлислар жамоамизни ёлғизлатиб қўймасликларини кўрдим. Ҳаммаси аъло даражада. Ҳамма мухлисларимизга катта рахмат, саломат бўлишсин !

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 09:48, 12.03.2019.
Ўқилди: 3211 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.