Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Эктор Купер: «Бор кучимизни Жаҳон чемпионатига чиқиш учун сарфлаймиз»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футбол ассоциациясида миллий терма жамоа бош мураббийи Эктор Купер иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

“China Cup-2019” халқаро мусобақаси биз учун Жаҳон чемпионати саралашига тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Бу мусобақада кучли жамоалар иштирок этишади. 8 кун давомида 2та ўйин ўтказамиз. Таркибида Луис Суарес, Диего Годин, Эдинсон Кавани каби кучли футболчилари бор Уругвайга ўхшаш терма жамоаларга қарши ўйин ўтказиш биз учун жуда фойдали. Асосий мақсадимиз терма жамоа ўйинини кучайтириб бориш. Осиё Кубогидан тегишли хулосалар чиқардик. Тўғри, нимчорак финалдан ортга қайтишга мажбур бўлдик. Бу менинг айбим деб биламан. Лекин жамоа ўйини менга мақул келди. Ўйинимизда ўсишни кузатяпман. Футболчиларим Уругвай билан ҳам худди Осиё Кубогида Австралия билан ўйнагандек ўйин намойиш қилишларини истайман.

Терма жамоада тайёргарлик учун ҳамиша вақт кам бўлади. Биз шундан келиб чиқиб режа тузамиз. Ўқув машғулот йиғинлари ўтказиш жуда муҳим. Масалан, Осиё Кубоги олдидан Туркияда ўтказилган йиғин биз учун жуда фойдали бўлди. Ўйинимиз аввалгига нисбатан яхши томонга ўзгарди.

Биз Хитойдаги мусобақага Олимпия терма жамоа аъзоларидан ҳам бир неча нафар футболчини олиб кетмоқчи эдик. Аммо уларнинг олдида муҳим саралаш ўйинлари тургани сабабли олимпия терма жамоаси аъзоларини безовта қилмасликка қарор қилдик. Ўзбекистон олимпия терма жамоасини ажойиб мураббий бошқармоқда. Биз у билан кўришиб, фикр алмашиб олдик. Любинко Друлович испан тилини билади. Шу сабабли у билан таржимонсиз, бемалол гаплашдик. Биз мунтазам равишда ёш футболчиларни таркибга жалб қилиб борамиз.

Ҳозирда бор кучимиз, бор диққат-эътиборимиз Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритишга қаратилган. Ўзбекистон терма жамоаси билан бирагаликда, Осиё Кубогида қатнашган терма жамоаларнинг ҳам ўйинини таҳлил қилиб бормоқдамиз. Жаҳон чемпионати саралашида яна уларга дуч келишимиз мумкин. Айтишим мумкинки, агар биргаликда бир жамоа бўлиб ҳаракат қилсак, Япония, Австралия, Жанубий Корея каби Осиё грандларини мағлубиятга учрата оламиз. Фақат бунга аввал ўзимиз ишонишимиз керак.

Терма жамоа ўйинларини менинг ёрдамчиларим таҳлил қилишади. Албатта, улар статистик маълумотларни олишда турли дастурларга, интернет сайтларига мурожаат қилишади. Лекин таҳлил давомида қуруқ рақамлар билан чегараланмасдан, инсонийлик омилига ҳам эътибор қаратиш керак. Футболчининг ватанпарварлиги, майдонда борини бериб ҳаракат қилиши, иштиёқи ва жонбозлиги ҳам муҳим ўрин тутади. Мен ҳозирда бир китоб ўқияпман. У ерда айтилишича, яна 50 йилдан кейин мураббийлар хонадан чиқмасдан туриб турли технолгиялар ёрдамида футболчиларни бошқаришлари мумкин дея фикр билдирилган. Билмадим, балки бу келажакда амалга ошар. Аммо мен жонли мулоқотни маъқул кўраман.

Ўзбекистонда ярим йилдан кўпроқ вақт давомида яшаяпман. Ўзбек футболи билан яқиндан танишиб, шундай хулосага келдимки, бу ерда кучли футболчилар кўп. Улар бемалол Европа клубларида ўйнаб кета олишади. Фақат улар ўз устиларида ишлаб, кўпроқ меҳнат қилишлари керак. Шундагина, ҳам ўзлари учун, ҳам терма жамоа учун фойдали бўлади”, - деди Эктор Купер.


Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 16:49, 14.03.2019.
Ўқилди: 5101 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.