«Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Крис Смоллинг ЕЧЛ чорак финалида "Барселона" билан ўйин ҳақида гапирди.
«Охирги беш-олтита ўйинда исталган кучли рақибга ноқулайлик туғдира олишимизни тушундик. «Челси», «Тоттенхэм» ёки «ПСЖ»га қарши ўйинлар бунга мисол. «Манчестер Юнайтед» "Барселона"га ҳам муаммо туғдиришга уриниб кўради», — деди Смоллинг.