Франциянинг Брив-ла-Гайард шаҳри суди фарзандини мамлакат терма жамоаси футболчилари Антуан Гризманн ва Килиан Мбаппе номи билан атамоқчи бўлган оилага бошқа исм қўйишни топширди.
Франция терма жамоаси ўтган йилнинг ёзида жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. Франциялик ота-она ноябрь ойида туғилган ўғлига Гризманн Мбаппе дея ном беришмоқчи бўлди, аммо ФҲДЁ вакиллари бунга диққат қаратдилар ва прокурорга мурожаат қилдилар.
Беш ойдан сўнг суд боланинг исми футболчиларнинг номига қўйишни тақиқлади. Қарорда ёзилишича, болага Гризманн Мбаппе номи берилиши унинг "шахсий қизиқишлари"га тўғри келмайди, бу БМТнинг бола ҳуқуқлари конвенциясида келтирилган.
Франция қонунчилиги ота-оналарга фарзандларини ҳар қандай ном билан аташларига рухсат беради, аммо баъзи чекловлар бор. Ном инсон қизиқшларига тўғри келиши керак, ҳақоратли ёки кулгули бўлмаслиги керак, барча белгилар лотин ҳарфларида ёзилиши керак.