Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Олимпия терма жамоамиз узоқ сафар олдида

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор,  Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Таиландда бўлиб ўтадиган қитъа чемпионати учун (22-26-март оралиғида) Тошкент мезбонлик қиладиган саралаш учрашувларида иштирок этишади. Тўғриси, Друловичдан шахсан ўзим Олимпияда йўлланмасини кутяпман. Ушбу мураббий - ўзбек  футболида янги саҳифа очишга қодир мураббий. Бугун Друлович қўл остидаги Олимпия терма жамоамиз ҳақида сўз боради!

Тошкентдаги саралаш бахслари

22-мартда старт олувчи саралаш бахсларини кўплаб мухлисларимиз катта қизиқиш билан кутишмоқда. Янги мураббий ўзбек футболига Европа футболи ҳавосини олиб киришидан умидвормиз. Тошкент шахрида бўлиб ўтувчи саралаш бахслари ОТЖмиз учун умид қиламизки, ҳеч қандай қийинчилик туғдирмайди. Рақибларимиз Тожикистон ва Ҳиндистон олимпия термаларидан (насиб қилса) ўтсак, бизни Таиландда бўлиб ўтадиган « Токио -2020» олимпияда йўлланмасини берувчи қитъа чемпионати кутиб турибди.

Любинко Друлович

Дарҳақиқат, ушбу мураббий олимпия терма жамоамизга мураббий этиб тайинланганида у ҳақида маълумот йиғиш давомида кўплаб қизиқарли фактларга кўзим тушган эди. Асли Сербиялик бўлган мураббийимизнинг асосий фаолияти Португалияда ўтган. Мураббийлик борасида ҳам Португалияда сабоқ олган Друлович ўз жамоаларида ҳам ушбу юрт футболини тарғиб қилишга урунади. Қаҳрамонимиз бошчилигида Европа чемпионлигини қўлга киритган Сербия U 19 термасининг ўйинларини кўрган чоғимда шуни сездимки, Друлович ҳужумни севучи мураббий.

Унинг услуби техник томонлама кучли футболчилар ёрдамида ҳужумкор жамоа тузиш. Бу эса бизнинг футбол учун қулай стратегия.

Ҳеч кимга сир эмас, ўзбек футболчилари жисмоний холат борасида мақтана олишмаса ҳам, техник томондан исталган рақиб билан беллаша олади.

УФА Друлович учун ҳамма шароитларни яратиб бермоқда. Испанияда бўлиб ўтган ўқув-йиғин машғулотларида эса бир нечта назорат учрашувлари ҳам ташкиллаштирди. Тошкентга қайтган олимпия терма жамоамиз саралаш баҳслари бошлангунга қадар «Бунёдкор» билан ўртоқлик учрашуви ўтказишга ҳам улгурди.Ташкилий ишлар борасида УФА ўз вазифасини яхши бажармоқда. Эндиликда Друловичдан ижобий натижалар кутиб қоламиз!

Таркибдаги етакчилар

Олимпия терма жамоамизнинг хозирги таркибидаги бир нечта футболчиларни алоҳида айтиб ўтмоқчи эдим. Сабаби, оғир вазиятларда термани «елкасида тортиш» айнан шу йигитлар зиммасига тушиши аниқ.

Остон Урунов

Ўтган мавсумда йилнинг энг яхшилари қаторида эътироф қилинган “Навбаҳор “ футболчиси таркибдаги чинакам етакчи. У халқаро тажрибага эга бўлибгина қолмай, ички чемпионатимизда ҳам ўйин кўрсатмоқда. Унинг туғма етакчи (Лидер) эканлиги кишини қувонтиради. Ўтган мавсумда «лочинлар»сафида  ўта ишончли ўйин кўрсатган  футболчимиз  Эктор  Купер термасига чақрилиши кутилганди аммо, Купер уни келажак учун сақлаб қўйди. Остон терма жамоа даражасига чиқиб олиши учун унга  2020-йилдаги Олимпияда йўланмаси жуда муҳим саналади. Ишонамизки, Остон Урунов бу имкониятни қўлдан бой бермайди.

Бобур Абдухолиқов

Амалдаги турнир ғолиби саналадиган «Насаф» футболчиси бу таркибда биринчи рақамли ҳужумчи сифатида қайд этилган. Унинг ўз  имкониятларини тўлиқ кўрсатиши ва янги даражага чиқиши учун Друлович сўнгги имконият. Сабаби, Абдухолиқов ўз потенциалини тўлиқ намоён этолмай йўқ бўлиб кетиши ҳеч гап эмас. Ўзбек футболидаги оғриқли нуқта бу футболчимизга таъсир этмайди деб, ҳеч ким кафолат бероа олмайди. «Пеле» лақабли футболчимиз ўз ўйинини тўлиқ кўрсатиши ва кучлироқ даражага чиқиши учун бу саралаш босқичи ва қитъа чемпионати охирги имконият! Умид қиламизки, Бобур ўз имкониятларини тўлиқ намойиш этади ва олимпия терма жамоамизнинг тўп урарига айланади.

Олимпияда йўлланмасининг қиймати

Катта ғалабаларни соғинган халқимиз учун Олимпияда йўлланмаси ажойиб совға бўлиши аниқ. Бу йигитлар ўзбек футболининг келажаги саналади. Олимпия терма жамоамиз узоқ йиллик орзуйимизга етиштиришса, бу ғалаба келажакда ўз кучига ишонган жамоага эга бўлишимизни таъминлайди. Ўзбек футболидаги кетма-кет аламли мағлубиятлардан чарчаган мухлислар  ОТЖга нажот кўзлари билан боқиб туришибди. Йигитлар ўзбек футболига  ғалаба ифорини қайтаришингиз орқали миллионлаб мухлисларнинг қалбларига қувонч улашишингизга умидвормиз.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 13:01, 19.03.2019.
Ўқилди: 6008 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.