Ҳамюртимиз Элнур Абдураимов бугун Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ташкил қилинган бокс кечасида ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.
Мезбон боксчи Дмитрий Хасиевга қарши баҳс олиб борган юртдошимиз 6 раундга мўлжалланган жангда ҳаракат қилди. Мезбон мухлисларнинг қўллаб-қувватлашига қарамасдан ўзининг фаол ҳаракати ажралиб турган Элнур якунда ғалабани ўз томонига оғдира олди.
Таъкидлаш жоиз, бу Абдураимовнинг профессионал боксдаги тўртинчи жанги эди ва бу гал ҳам рингда қўли баланд келди.