Кириш Регистрация
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа 3-0 Кальяри
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Европа, кутиб ол, сени сенсация кутмоқда!

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор,  «Евро -2020» мусобақаси учун саралаш учрашувлари старт олди. Бугун ушбу турнирда иштирок этишини кўпчилик кутмаган, аммо сенсация қилиш учун потенцияли етарли бўлган жамоалар ҳақида сўз боради.

Косово

Бу давлатни ҳали  бутун дунё тўлиқ тан олганича йўқ, шунга қарамасдан, УЕФА ва ФИФА 2016-йилда янги жамоани ўз сафига қўшди ва саралаш баҳсларида иштирок этиши учун руҳсат берди. «Миллатлар лигаси» мусобақасида 10 та учрашувда майдонга тушган Косова мағлубият нималигини билмаяпти. Жамоа анчайин уюшқоқ ва курашувчан.

Уларнинг имкониятларини анча юқори баҳолашмоқда. Терма жамоа таркибида бир нечта ҳориж клубларида ўйнайдиган футболчилар ҳам мавжуд. Терма жамоанинг траснфермаркетдаги умумий қиймати 45 миллион еврони ташкил этмоқда. Янги жамоа учун бу қойилмақом натижа. Терма таркибида «Шефилд  Уэнсдей», «Лацио», «Вердер» сингари клублар шарафини ҳимоя қилувчи футболчилар бор эканлиги сўзимизга исбот бўла олади.

Жамоа жойлашган «А гуруҳи»қолганларига нисбатан анчагина кучли. 1-ўрин учун сўзсиз Англия кураш олиб борса, иккинчи ўрин учун кураш анча жиддий кўриниш олади ва ушбу ўрин учун жанг олиб борувчи жамоалар :Чехия, Болгария, Черногория термалари сафига Косовани ҳам қўшсак, адалотдан бўлади. Умумий қилиб айтганда, Косова Европа қитъаси учун «чақилмас ёнғоқ»дек жамоа бўлиши кутилмоқда.

Украина

Андрей Шевченко бошчилигидаги Украина «Б гуруҳи»да 2020-йилда бўлиб ўтадиган мусобақага чиқиш учун курашиб кўради. Гуруҳда Португалия, Сербия, Люксенбург, Литва термаларига қарши баҳс олиб борадиган Украина, «Миллатлар Лигаси» мусобақасида ижобий натижа кўрсатиб келмоқда. Шева Украина терма жамоасини деярли бошқатдан қурмоқда. Жамоанинг ўртача ёши 23 ни ташкил этиши кишини хурсанд қилади.
Тўғри, ҳужумда айрим муаммолар кузатилсада, комбинацион ўйин эвазига Шева бу камчиликни билинтирмасликка урунмоқда. Украина терма жамоасининг трансфермаркетдаги қиймати 117 миллион еврони ташкил этади.  Илк турда амалдаги чемпионлардан очко олган Украина қолган рақибларидан заррача ҳам чўчимасдан майдонга тушиши аниқ. Ғалабага тенг дуранг саралаш сўнгида катта эҳтимол билан Украинага қўл келиши мумкин.

Босния ва Герцогавина

Таркибида Пиянич, Бешич, Джеко, Бегович сингари супер юлдузлари бор жамоа бу саралашда ҳаммани ҳайратда қолдириши ҳеч гап эмас. Италия гуруҳдаги энг номдор жамоа бўлсада, биринчи ўрин учун асосий даъвогар Боснияликлар бўлиб турибди. Жамоа яхши шаклланган ва ўз етакчиларига эга. Юқорида номи клетирлиган футболчилардан ташқари Туркия супер лигасида фантастик мавсумни ўтказаётган Эдин Вишча рақиблари учун анчагина бош оғриқ бўладиган футболчи. Бу терма, нафақат, евро саралаш босқичида,  балки қитъа чемпионатида ҳам сенсацияни кўрсатиши ҳеч гап эмас. Жамоанинг «Миллатлар Лигаси»да ҳам ишлари чакки кетмаяпти. Боснияликлар икки турнирдан биридаги имкониятдан фойдаланиб, «Евро-2020» мусобақасида иштирок этишлари кундек равшан.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:52, 23.03.2019.
Ўқилди: 13431 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.