“Атлетико” ярим ҳимоячиси Томас Парти катта эҳтимол билан жамоани тарк этмайди.
Мадридликлар раҳбарияти шахсан Диего Симеоне ганалик футболчини қўйиб юбормайди ва яқин йиллар ичида унга ишонч билдирмоқда.
Партининг хизматига “Манчестер Сити” қизиқиш билдирмоқда. Африкалик футболчи яқинда “матрасчилар” 2023 йилгача шартномасини узайтирган эди ва унинг товон пули эса 80 млн еврони ташкил қилади.