Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия - Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай - Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

Футболимиз регламентида легионер футболчилар учун қўйилган талаблар бор

Баҳо:
+ | -

Футболимиз регламентида легионер футболчилар учун қўйилган талаблар бор.

Хуллас, кимдир хориждан футболчи олиб келса, аввалги мавсумда нима кароматлар кўрсатганини ҳисоблаб чиқиш керак. Ўша кароматига қараб клублар легионер футболчи учун бадал пули тўлаб беради. Кимдир 20 миллион, кимдир 100 миллион.

Келаси мавсумдан бошлаб мана шу талабларни тўлиқ олиб ташлаб, фақатгина 100 миллионлик бадални қолдириш керак, деган фикр бор. Олиб келинаётган легионер савияси ПФЛ эмас, клуб муаммоси бўлиши керак. Ўша легионер талабга жавоб бермаса, мухлислар ҳам ПФЛ қаерга қараяпти деб иддао қилмай, спросни клуб раҳбарларидан сўраб олади. Чунки легионерларни ПФЛ мажбурлаб олиб келмайди. Клуб раҳбарияти эса трансфер бозоридаги ҳаракатлари учун тўлиқ жавобгар бўлиши керак.

Откат? Шу ишни қайсидир клуб раҳбари қилмоқчи бўлса, ҳар икки ҳолатда ҳам қилаверади. Бунинг учун ҳам уларнинг ўзи жавобгар бўлиши керак.

Талабларни янада кучайтириш? Даҳшатли талаблар қўйиш мумкин. Ҳатто легионерларни фақат хусусий клублар учун қолдириб, қолганларига тақиқласа ҳам бўлади. Бироқ тақиқлар билан нимагадир эришиш мумкин эканига ишонмайман. Қачондир клублар ҳам ҳар бир иши учун жавобгарлик ҳиссини тушуниб етиши керак чамамда.

Диёр Имомхўжаев

Манба: Stadion
Киритилди: 10:15, 27.03.2019.
Ўқилди: 1976 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.