Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

«Қўқон-1912» янги футболчиларини оммага таништирди

Баҳо:
+ | -1

“Қўқон-1912” футбол клуби Қўқон шаҳрида ўз мухлислари билан учрашди. Учрашув Қўқондаги “Марказий” стадионида бўлиб ўтди. 

"Қўқон-1912" жамоасининг футболчилари ва жамоа раҳбарияти  мухлисларинг олқишлари ҳамда жамоа гимни садолари остида стадионга чиқиб келишди.  

Дастлабки сўз жамоа президенти Бахтиёржон Толиповга берилди. 

“Ассалому алайкум, ҳурматли футбол мухлислари. Бугун сизлар билан учрашиб, анъанага  кўра янги мавсум олдидан жамоамиз сафига келиб қўшилган янги ўйинчиларни таништириш ҳамда сиз азизлар билан фикр алмашиш учун бу жойга йиғилдик. Келаётган мавсумга таёргарлик кўришда  мураббийларимиз жуда катта ҳажмдаги ишларни амалга оширишди.

Ўйлайманки сиз азиз мухлисларни ўзларининг чиройли ўйинлари ва ғалабалари билан  хурсанд қила оладиган таркибни жамлай олдик. Биз бу мавсумда нафақат Қўқон шаҳри балки Фарғона вилояти шарафини ҳимоя қиламиз.

Бу нарса бизга янада кўпроқ маъсулият юклайди.  "Марказий" стадионимизда ҳам ПФЛ талабларидан келиб чиқиб катта кўламдаги ишлар амалга оширилди. Майдон майсаси тўлиқ янгиланди. Шунинг учун вақтинча рақибларимизни Фарғонадаги "Истиқлол" стадионида қабул қиламиз.  Мутахассислар билан маслахатлашган ҳолда май ойининг иккинчи ярмида ёки июнь ойидан бошлаб ўз майдонимизда рақибларни қабул қиламиз.

Келаётган мавсумда жамоамиз ҳар йилгидан юқори мақсадларни кўзлаб майдонга тушади. Биз бу йил совринли ўринлар учун курашамиз” деди Бахтиёржон Толипов. 

Шундан кейин қўқонликлар сафига келиб қўшилган янги футболчилар: Боян Кнежевич, Милош Николич, Жамшид Ҳасанов, Жасур Ҳасанов, Тимур Ҳакимов, Тимур Усмонов, Жавоҳир Эсонқулов ва Шахбоз Эркиновлар кенг оммага расман таништирилди.

Ким қайси рақамда тўп суради: Боян Кнежевич - 89, Милош Николич - 55, Жамшид Ҳасанов - 7, Жасур Ҳасанов - 16, Тимур Ҳакимов - 11, Тимур Усмонов - 21, Жавоҳир Эсонқулов - 13 ва Шахбоз Эркинов – 22.

Ўтказилган тадбирда мухлисларимизга ҳам микрофон тақдим қилинди. Улар жамоа раҳбарияти ва футболчиларга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди. 

Манба: Stadion
Киритилди: 17:05, 27.03.2019.
Ўқилди: 3096 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.