Кеча Бекобод шаҳридаги Ёшлар уйи мажлислар залида Ўзбекистон металлургия комбинати ҳиссадорлик жамиятида меҳнат қилувчи Ўзбекистон либерал демократик партияси – ЎзЛиДеП вакиллари билан “Металлург” жамоаси аъзоларининг учрашуви бўлиб ўтди.
Янги мавсум арафасмида комбинат ишчилари севимли клубда рўй бераётган ўзгаришлар, жамоага таклиф этилган янги ўйинчилар, жамоанинг олдига қўйган мақсад ва вазифалари билан қизиқишди. Клуб раҳбарияти номидан жамоа бош мураббийи Андрей Шипилов, клуб директори Абдуқаҳҳор Марифалиев, жамоа бошлиғи Шавкат Саидов ҳамда жамоанинг етакчи ўйинчилари ва мураббийлари йиғилганларни қизиқтирган саволларига жавоб қайтаришди. Учрашув самимий ва дўстона руҳда ўтди.
Комбинат ишчилари бу тадбирни уюштирганликлари учун O”zLiDeP етакчи фаолларига ва клуб раҳбариятига миннатдорчилик билдиришди. Келгусида ҳам шу каби учрашувларни тез тез ўтказишга келишиб олинди.













