Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Отабек Шукуров рақибини бир умр футболдан четлатмасликни сўради

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва БААнинг «Шаржа» клуби ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров «China Cup» мусобақасида жароҳат олгани ва операция учун Германияга юборилганди. Ярим ҳимоячи ўзига жароҳат етказган Хитой миллий терма жамоаси ва «Гуанчжоу Эвергранд» клуби ҳужумчиси Веи Ши Хао ўйиндан кейин узр сўраб, қилган иши учун пушаймон эканини маълум қилганди. Қолаверса, Хитой терма жамоаси ёрдамчи мураббийи, шифокори, менежери ҳам Отабек Шукуровдан хабар олиб, футболчиларининг ҳаракатларидан афсусда эканликларини айтиб ўтишган.

Шунга қарамай, «Гуанчжоу Эвергранд» клуби футболчининг қўполлигини қаттиқ қоралаб, Веи Ши Хаони клуб ўйинларидан четлатгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Қолаверса, Веи Ши Хао ҳаракатлари ўрганиб чиқилиб, футболчи бир умрга футболдан четлатилиши ҳам мумкинлиги эълон қилинганди. Отабек Шукуров бу ҳолатга қуйидагича муносабат билдирди:

— Жароҳатдан сўнг мавсумнинг қолган қисмида клубимга ёрдам бера олмаслигимни билиб, жуда ҳам тушкунликка тушиб қолгандим. Дўстларим, мухлисларим мени қўллаб-қувватлаши натижасида тушкунликни бир оз бўлсада енгиб ўтишга муваффақ бўлдим. Аммо менга жароҳат етказган Ве Ши Хао клуби томонидан жазоланганини, маълум муддат майдонга туша олмаслигини эшитганимдан кейин яна хафа бўлдим.

Келажакка катта умидлар билан боқувчи ёш футболчи сифатида майдонга туша олмай, футболдан четда бўлиш қанчалик катта фожеа эканини яхши биламан. Профессионал футболчи сифатида футболда жисмоний тўқнашувлар табиий эканини тушунаман, Веи Ши Хао ўйиндан кейин олдимга келиб, узр сўраганда, мен унинг узрини қабул қилганман. Шу сабабли «Гуанчжоу Эвергранд» клубига расман мурожаат қилиб, футболчига белгиланган жазо чорасини юмшатишни сўраб қолган бўлардим.

Манба: xabar.uz
Киритилди: 15:51, 29.03.2019.
Ўқилди: 12001 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.