“Реал” “Ювентус” билан ярим ҳимоячи Миралем Пьяничнинг трансфери борасида музокара ўтказмоқда.
Мадридликлар босниялик футболчи учун 86 млн евро таклиф қилди, лекин Турин клуби бу таклифга рад жавобини қайтарди.
“Рамадани, Пьяничнинг агенти, раҳбариятдан футболчи билан янги шартнома имзолашни ёки уни сотиб юборишни талаб қилди.
“Ювентус” эса футболчини 100 млн еврога сотишга розилик берди”, - дейди Пьяничнинг яқинлари Avaz нашрига.
Бироқ, “Ювентус” Пьяничга янги шартнома таклиф қилишга ҳам тайёр. Унинг амалдаги шартномаси 2023 йилгача амал қилади.