Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-0 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Республикамиз бўйлаб бокс бўйича очиқ машғулотлар фестивали ташкил этилди

Баҳо:
+ | -

Яхши биласиз, Ўзбекистон бокс федерацияси юртимизда спортнинг ушбу турини янада оммалаштириш йўлида керакли кенг кўламли ишларни амалга оширмоқда.

Ёш авлодни боксга қизиқтиришда спорт юлдузлари билан учрашувлар, оммавий тадбирларнинг аҳамияти катта. Бугун Республикамиз бўйлаб, бокс бўйича катта FLASHMOB (Очиқ машғулотлар фестивали) бўлиб ўтди. Тадбирнинг Тошкент шаҳридаги қисми "EcoPark"да ташкил этилди. Соат 12:00да бошланган тадбирда Ўзбекистон бокс федерацияси мутасаддилари, ўзбек бокси юлдузлари, ёш боксчилар, эстрада юлдузлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва мухлислар иштирок этишди.

Тадбир давомида сўзга чиққан Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов ёш авлодни спортга қизиқтиришда бундай тадбирларнинг аҳамияти катта эканлигини, ана шундай қизиқиш ортидан бўлажак Осиё, жаҳон ва Олимпия ўйинлари чемпионлари етишиб чиқишини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, мамлакатимиз раҳбари Шавкат Миромонович Мирзиёев ва ҳукуматнинг спортга, ҳусусан боксга кўрсатаётган эътибори самараси ўлароқ, ўзбекистонлик боксчилар ҳам халқаро ареналарда муносиб ютуқларни қўлга киритаётгани ҳам С.Полатов томонидан айтиб ўтилди.

Бундан ташқари, тадбирда қатнашган Руфат Рисқиев, Муҳаммадқодир Абдуллаев, Шаҳобиддин Зоиров ва хорижий бокс юлдузлари ўзларининг энг самимий тилакларини билдириб ўтишди.

Шундан сўнг, тадбирнинг асосий қисми - Очиқ машғулотлар фестивали бошланди. Уни Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионати совриндори Рустам Саидов олиб борди.

Ўзбек эстрадаси юлдузлари Жаҳонгир Позилжонов, Шаҳзода, Нилуфар Усмонова, Жасур Умиров каби хонандаларнинг чиқиши ушбу бокс байрамига янада кўтаринки кайфият бағишлади.

Тадбир давомида ёш спортчилар боксимиз юлдузлари билан бирга суратга тушиб, улардан дастхат олиш имкониятига ҳам эга бўлишди.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Манба: Stadion
Киритилди: 16:44, 30.03.2019.
Ўқилди: 1232 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [9247]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5536]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3741]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2975]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2366]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2329]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1658]

"Атлетико" етакчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйин олдидан шов-шувли баёнот берди [1520]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1465]

Ким фаворит? Суперкомпьютер 2025/26 йилги мавсумда Чемпионлар Лигаси ғолибини тахмин қилди [1337]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик